Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Абдухаким Абдукаримовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёғ-мой корхоналари хомашё заҳирасини бошқариўни такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt575.
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Наби Саидкаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрар Саидахмедович иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёғ-мой корхоналари хомашё заҳирасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда импорт ёғ-мой хомашёси ҳажми учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш таклиф этилган;
ёғ-мой корхоналарининг хомашё захираларни камайтириш, сақлаш жойлари ва ишлаб чиқариш вақтини қисқартириш, ноишлаб чиқариш операциялар сонини камайтиришда корхона ресурсларини бошқариш (ERP) тизими асосида бошқаришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
«Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини давлат-хусусий шериклик асосида оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарининг хомашё ресурсларини хомашё сарфига таъсири эътиборга олган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёғ-мой корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишда хомашё бошқарувини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда импорт ёғ-мой хомашёси ҳажми учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сон «Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2021 йил 30 июндаги КС/3-639-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида Қўшма корхона шаклидаги «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖнинг хомашё таъминоти 14,1 фоизга, Хорижий инвесторлар иштирокидаги «Янгийўл ёғ-мой» АЖнинг хомашё хомашё таъминоти 12,7 фоизга ошган;
ёғ-мой корхоналарининг хомашё захираларни камайтириш, сақлаш жойлари ва ишлаб чиқариш вақтини қисқартириш, ноишлаб чиқариш операциялар сонини камайтиришда корхона ресурсларини бошқариш (ERP) тизими асосида бошқаришнинг таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон «Рақамли Ўзбекистон—2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2021 йил 30 июндаги КС/3-639-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши Қўшма корхона шаклидаги «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ ва Хорижий инвесторлар иштирокидаги «Янгийўл ёғ-мой» АЖнинг стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
«Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини давлат-хусусий шериклик асосида ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2021 йил 30 июндаги КС/3-639-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши Қўшма корхона шаклидаги «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ ва Хорижий инвесторлар иштирокидаги «Янгийўл ёғ-мой» АЖнинг стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарининг хомашё ресурсларини хомашё сарфига таъсири эътиборга олган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 2026 йилгача бўлган прогноз натижалари Қўшма корхона шаклидаги «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ ва Хорижий инвесторлар иштирокида «Янгийўл ёғ-мой» АЖларнинг фаолиятига жорий этилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2021 йил 30 июндаги КС/3-639-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз натижаларидан Қўшма корхона шаклидаги «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ ва Хорижий инвесторлар иштирокидаги «Янгийўл ёғ-мой» АЖларининг 2026 йилгача мўлжалланган ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish