Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Наргиза Абдуллаеванинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эргономик ёндашув асосида талабаларнинг педагогик фаолиятига тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогик назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.4.PhD/Ped1896. 
Илмий раҳбар: Рузметова Хилола Абдушориповна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаси номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжановна, педагогика  фанлари доктори, профессор; Уста-Азизова Дилноза Ахраровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эргономик ёндашув асосида талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион таълим шароитида педагогик-эргономик муҳит ўқувчиларнинг матнни идрок этишининг амалийлиги,  гап шакллантириш маҳорати ҳамда ахлоқий-образлилик ва келажакка йўналганлик, хавфсизлик ва қулайлик тамойиллари асосида аниқлаштирилган;
таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи индивидуаллик, жозибадорлик каби педагогик-эргономик компонентлар касбий фаолиятга рефлексиф мослаштириш, шахсий компетентликка миллий қадриятли-мазмунли ёндашиш, диагностик лойиҳалаш жараёнларига педагогик ҳамкорлик тамойилини киритиш асосида аниқланган;
талабаларни педагогик эргономик фаолиятга тайёрлаш жараёни психологик ва антропологик ёндашувларни қиёсий педагогик талқин қилиш ҳамда таълим муҳитининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган функционал, ташкилий дидактик-модулли топшириқларни суръат ва даражаларга қараб киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни педагогик-эргономик фаолиятга тайёрлаш модели умумлашган-предметли ҳамда алгоритмли-вариатив топшириқларни функционал-объектив ва фаолиятли-субъектив хусусиятлари ўзгарган турмуш шароитлари ҳамда янги ижтимоий алоқаларга дифференциал адаптивлаштириш асосида  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик жараённи инновацион технологиялар воситасида педагогик-эргономик жиҳатдан такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
талабаларни педагогик-эргономик фаолиятга тайёрлаш модели педагогик, психологик ва эргономик ёндашувларнинг синтезини педагог – таълим олувчи – инновацион технологиялар – таълим муҳити омиллари мажмуи билан оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 октябрдаги 02-07-2777/04-сон далолатномаси). Натижада, талабалар ўзларига тўғри мутахассислик танлаган ва талабаларнинг компьютер билан ишлаш, унга бўлган адаптацияси ва уларнинг компьютерлик билим фаолияти ривожланган;   
эргономик таълим шароитлари инновацион таълим муҳитини эргономик моделлаштиришга педагогларни мослаштириш ва касбий компетентликга эргономик ёндашув имкониятларини диагностик лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 октябрдаги 02-07-2777/04-сон далолатномаси). Натижада, педагогларнинг эргономик жиҳатидан инновацион фаолияти ривожланган;
талабаларни педагогик-эргономик фаолиятга тайёрлаш механизмлари ахборот – предметли муҳит сифатини ва педагог фаолиятини кулайлигини таъминлаш ҳамда ўзини касбий-ижодий ривожлантириш, ўзини англаш жараёнларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 октябрдаги 02-07-2777/04-сон далолатномаси). Натижада талабалар ўзларининг мутахассислигини тўғри танлаган ва талабаларнинг эргономик жиҳатидан инновацион билим олиш фаолияти ривожланган;
таълим жараёнида “эргономик ёндашув” тушунчаси тамойилларини инсон омилининг устуворлиги (таълим муҳитининг қулайлиги, яхлитлиги, таълим жараёнининг технологик самарадорлиги, таълим воситаларининг ўзгарувчанлиги, ўз-ўзини ривожлантиришнинг узлуксизлиги, талабаларнинг ижодий сифатда ўзини ўзи англаш) таълимни компьютерлаштириш ва эргономик параметрларни башоратли бирлаштириш асосида ишлаб чиқишга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 октябрдаги 02-07-2777/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish