Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджанова Нозима Адхамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф инглиз тили таълими жараёнида ўқувчиларда танқидий фикрлаш малакаларини шакллантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped969.
Илмий раҳбар: Улухужаев Нарзулло Зиёвиддинович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Улуқов Носиржон Мухаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф инглиз тили таълими жараёнида ўқувчиларда танқидий фикрлаш малакаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тили ўргатиш жараёнларида бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш малакаларини шакллантиришнинг психологик-педагогик омиллари таълим олувчиларнинг танқидий-таҳлилий тафаккур қилишларига йўналтирилган фаолиятли, рефлексив ва коммуникатив мотивацион компонентларини белгилаш оркали аниклаштирилган;
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларда танқидий фикрлаш малакаларини шакллантиришнинг технологиялари ўқитиш мазмунининг дидактик йўналтирилганлиги, нутқий фаолиятнинг барча турларини ривожлантириш тамойиллари билан уйғунлиги ва мақбуллигини методик жиҳатдан узвий таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили таълими жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлаш малакаларини шакллантиришнинг дидактик модели ўқув топшириқларини босқичма-босқич ва интенсив бажариш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларни танқидий фикрлашга ўргатиш жараёнида ахборотни идрок этиш, мақсадга интилиш, фикрларни режалаштириш, хатоларни тўғирлашга тайёрлик, тўғри қарор қабул қилиш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ролли-ўйинли машқлардан фойдаланишнинг маҳсулдор усуллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тили ўргатиш жараёнларида бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш малакаларини шакллантиришнинг психологик-педагогик  омиллари таълим олувчиларни танқидий-таҳлилий тафаккур қилишга йўналтирувчи фаолиятли, рефлексив ва коммуникатив мотивацион компонентларини белгилаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан “Бошланғич синф ўқувчиларининг танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантиришда ўйинли машқлардан фойдаланиш” номли ўқув-услубий қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4302-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф инглиз тили фани ўқитувчиларининг танқидий баҳолаш ва фикрлашни ўргатишга оид компетенциялари такомиллаштирилган;
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларда танқидий фикрлаш малакаларини шакллантиришнинг технологиялари ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини ҳисобга олиш, ўқитиш мазмунини дидактик йўналтирилганлиги, нутқий фаолиятнинг барча турларини ривожлантириш  тамойиллари билан уйғунлиги ва мақбуллигини методик жиҳатдан узвий таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган ҳамда “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 25 декабрдаги 01/11-02/02-1596-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишда танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг самарадорлиги таъминланган;
инглиз тили таълими жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини танқидий фикрлаш малакаларини шакллантиришнинг дидактик модели мустақил, креатив, аналитик фикрлашга йўналтирилган ўқув топшириқларини босқичма-босқич ва интенсив бажариш самарадорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклифларидан 2021-2022-ўқув йилида яратилган умумтаълим мактабларининг бошланғич синф инглиз тили дарслиги ва ўқитувчилар учун методик қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 25 декабрдаги 01/11-02/02-1596-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ва бошланғич таълимда хорижий тилларни ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
бошланғич синф инглиз тили дарсларида ўқувчиларни танқидий фикрлашга ўргатиш жараёнида ахборотни идрок этиш, мақсадга интилиш, фикрларни режалаштириш, хатоларни тўғрилашга тайёрлик, тўғри қарор қабул қилиш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ролли-ўйинли машқлардан фойдаланишнинг маҳсулдор усулларини аниқлаш бўйича  ишлаб чиқилган методик тавсиялардан А-5-37 “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4302-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ва бошланғич таълимда хорижий тилларни ўргатиш методикаси такомиллаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish