Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Бектош Шомурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш таэквондочиларда мувозанат сақлаш турғунлиги ва ҳаракат аниқлигини вестибулосоматик машқлар ёрдамида ривожлантириш самарадорлиги”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped.2029.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Ярашев Комил Деҳқонович, педагогика фанлари номзоди, профессор;
Расмий оппонентлар: Ханкельдиев Шер Ҳакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ражабов Ғуломжон Қурбанбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш таэквондочиларда мувозанат сақлаш турғунлиги ва ҳаракат аниқлигини вестибулосоматик машқлар ёрдамида шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш таэквондочиларда мувозанат сақлаш турғунлигини ошириш учун Апчаге, Ёпчаге  усулларини бажаришда тана ва унинг қисмлар ҳолатини ҳаракат йўналиши бўйича ёрдамчи ва ривожлантирувчи машқларни бир оёққа таянган ҳолда белгиланган траектория ва амплитудада машғулотга киритиш ҳисобига махсус техник усулларни бажариш аниқлигини ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;
ёш таэквондочиларнинг махсус техник усуллар аниқлигини ошириш учун фазода мўлжал олиш лаёқатидан келиб чиқиб мушак кучланишларини ҳис қилиш имкониятлари бўйича мувозанат сақлаш қобилиятини кўз назоратида ва кўз назоратисиз айланма ва бурилма зарбаларни ноқулай бўлган ҳолатда бажартириш ҳисобига мураккаб вазиятлардан унумли фойдаланиш имконияти такомиллаштирилган;
15-16 ёшли таэквондочиларда мувозанат сақлаш қобилиятини оширишда тананинг турли қисмларини айлантириш машқларидан сўнг маникен бошига зарба беришни ривожлантириш машқлари орқали ассиметрик фарқни қисқартириш учун вестибулосаматик машқларни статик ва динамик тартибда машғулотларга киритиш ҳисобига мусобақалашишга бўлган кўникма ва малакалари шакллантирилган;
15-16 ёшли таэквондочиларда махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун кескин кучланиш билан бажариладиган тезкор-куч машқларини ўзгарувчан йўналиш бўйича миометрик (енгиб ўтувчи) ва полиометрик (ён берувчи) тартибда машғулотга киритиш ҳисобига қисқа вақт ичида катта кучни (портловчи куч) номоён этиш қобилияти такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш таэквондочиларда мувозанат сақлаш турғунлиги ва ҳаракат аниқлигини вестибулосоматик машқлар ёрдамида ривожлантириш самарадорлиги қаратилган тажрибалар асосида:
ёш таэквондочиларда мувозанат сақлаш турғунлигини ошириш учун (Апчаге, Ёпчаге) усулларини бажариш механизми бўйича таклифлар Республика Олимпия заҳиралари коллежининг ўқув-тренировкасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 03-17-01/2873 - сон маълумотномаси). Натижада техник усулларни такомиллаштириш 14-18%га яхшиланган;
ёш таэквондочиларнинг маҳсус техник усуллар аниқлигини ошириш учун фазода мўлжал олиш лайоқатидан келиб чиқиб кўз назоратида ва кўз назоратисиз айланма ва бурилма зарбаларни ноқулай бўлган ҳолатда бажартириш ҳисобига мураккаб вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича таклифлар “Таэквондо назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи билан тасдиқланган 434-305-рақамли гувоҳнома). Натижада ҳаракат фаоллиги 17% га оширилган;
15-16 ёшли таэквондочиларда мувозанат сақлаш қобилиятини оширишда танани турли қисмларини айлантириш машқларидан сўнг маникен бошига зарба бериш юукламасидан келиб чиқиб ассиметрик фарқни қисқартириш учун вестибулосаматик машқларни машғулотларда қўллаш бўйича таклифлар Республика Олимпия заҳиралари коллежининг ўқув-тренировкасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 03-17-01/2873-сон маълумотномаси). Натижада зарба аниқлиги 15% га яхшиланган;
15-16 ёшли таэквондочиларда махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун ўзгарувчан йўналишли даражада кескин кучланиш билан бажариладиган тезкор-куч машқларини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Спорт педагогик махоратни ошириш”(Таэквондо) номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи билан тасдиқланган 434-311-рақамли гувоҳнома). Натижада ҳаракат фаоллиги 17% га оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish