Sayt test rejimida ishlamoqda

Мельзиддинов Руслан Адхамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўйинлараро циклда малакали футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1850.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Исеев Шамиль Тагирович, педагогика фанлари номзоди, профессор;
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Илдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўйинлараро циклларда малакали футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малакали футболчиларни махсус жисмоний тайёргарлиги инновацион компьютер технологиялари ёрдамида “Стабилан 01-2” қурилмасида нейродинамик хусусиятлар, “StabMed 2.0” дастури ва “Polar Team Pro”да энергия ва ҳаракат тизими таъминоти,“СЗМР-3”да мураккаб визуал-мотор реакцияси тезлигини баҳолаш усули билан ақлий компонент кўрсаткичларини ўз вақтида аниқлаш ҳисобига ўйинлараро циклларда машғулот юкламаларини коррекциялаш имконияти кенгайтирилган;
малакали футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, анаэроб-алактат, анаэроб-гликолитик ва аэроб йўналишлардаги машғулот юкламаларини ўйинлараро циклларда такомиллаштириш учун ривожлантирувчи ҳамда ёндаштирувчи машқларнинг ўйинчиларнинг қайта тикланиш тезлиги бўйича рационал тузилишини ишлаб чиқиш ҳисобига асосий мусобақаларга тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
машғулот юкламалари асосий компонентларининг психофизиологик – сезгирлик тезлиги, турли мушак гуруҳларининг максимал кучи, кўриш анализатори функциялари, техник-тактик – тўпни эгаллаш вақти, турли масофаларда тўп узатишлар аниқлигини ошириш учун функционал ва жисмоний тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, максимал шиддатда отилиб чиқишлар билан бажарилдиган«Yo-Yo»назорат тестини киритиш ҳисобига шиддатли юкламаларни ошириш услубияти такомиллаштирилган;
малакали футболчиларда катта ҳажмдаги махсус ишларни талаб қилувчи функционал базани шакллантириш даражасидан келиб чиқиб, тайёргарлик даври учун мусобақага оид микроциклларда жалб қилувчи циклни қисқа муддат бўйича машғулотга киритиш ҳисобига мусобақа даврига яқинлашиш билан махсус ихтисослаштирилган машқларни солиштирма миқдорини ошириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўйинлараро циклларда футболчиларнинг маҳсус жисмоний тайёргарлигини ошириш методикасини қўллаш бўйича назарий ва амалий тавсиялар асосида:
инновацион компютер технологияларидан фойдаланиб, малакали футболчиларни махсус жисмоний ва функционал имкониятларини аниқлаш ҳисобига ўйинлараро циклларда машғулот юкламаларини коррекциялаш бўйича таклиф ва тавсияларЎзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларининг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 04-07-08/1690-рақамли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон U-23терма жамоаси ўйинчиларининг ўйин жараёнидаги техник-тактик ҳаракатлари  самарадорлиги оширилган (12%) ҳамда олимпия циклининг саралаш ўйинлари турнирида чорак финалга йўлланма олинган;
малакали футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб турли йўналишлардаги машғулот юкламаларини ўйинлараро циклда такомиллаштириш учун ривожлантирувчи ҳамда ёндаштирувчи машқларни бажаришда ўйинчиларнинг қайта тикланиш тезлиги бўйича рационал тузилиши ишлаб чиқилган ва “Бунёдкор” профессионал футбол клубининг ўқув-машғулот жараёнига жорий қилинган (“Бунёдкор” профессионал футбол клубининг 2019 йил 20 декабрдаги 1985/26-03 рақамли далолатномаси). Натижада, “Бунёдкор” профессионал футбол клуби 2019 йилги Ўзбекистон суперлига чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган;
“Юқори малакали футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги даражасини такомиллаштириш дастури”ни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон U-23терма жамоасининг ўқув-машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигини 2021 йил 24 майдаги 04-07-08/1690-рақамли маълумотномаси). Натижада, футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги даражаси 12 %га ошган.
малакали футболчиларда катта ҳажмдаги махсус ишларни талаб қилувчи функционал базани шакллантириш даражасидан келиб чиқиб, тайёргарлик даври учун мусобақага оид микроциклларда жалб қилувчи циклни қисқа муддат бўйича машғулотга киритиш бўйича таклифлар “Бунёдкор” профессионал футбол клубининг ўқув-машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 майдаги 04-07-08/1690-рақамли маълумотномаси). Натижада, футболчиларнинг ишчанлик қобилияти даражаси 18%га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish