Sayt test rejimida ishlamoqda

Исомиддинов Азизбек Абдумажидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ёшлар интеллектуал салоҳиятини оширишнинг ижтимоий-маданий омиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fa363.
Илмий раҳбар: Маматов Мамаджон Аҳмаджонович, фалсафа фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Қаҳҳорова Матлюба Манафовна, фалсафа фанлар доктори, профессор; Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар интеллектуал салоҳиятини оширишнинг ижтимоий-маданий омилларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қобилият, фикр юритиш усул ва воситаларининг борлиққа муносабат ва миллий-маданий қадриятларнинг замонавий онтологик тенденциялар билан уйғунлашиши натижасида шахс интеллектуал салоҳиятининг шаклланиб бориши аниқланган;
интеллектуал салоҳият шахс дунёқарашининг намоён бўлиш шакли эканлиги аниқланиб, унинг аҳолининг турли қатламларининг эҳтиёжларини қондириш, мулоқот ва билим эгаллаш воситаси сифатидаги фалсафий моҳияти очиб берилган;
ёшлардаги интеллектуал салоҳиятнинг ижобий динамикаси инновацион тафаккур, креатив ёндашув ва танқидий фикрлаш кўникмалари тафаккур тарзининг консерватив ҳамда нигилистик шаклларига нисбатан устувор бўлиши натижасида шаклланиши асослаб берилган;
маърифат ва илмий билиш ҳамда фаол фуқаролик позицияси каби қадриятларни шакллантириш ёшлар интеллектуал салоҳиятининг ошиб боришининг ижтимоий-маданий омили эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар интеллектуал салоҳиятини оширишнинг ижтимоий-маданий омиллари бўйича илмий асосда ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
қобилият, фикр юритиш усул ва воситалари, борлиққа муносабат ва маданий қадриятларнинг замонавий онтологик тенденциялар билан уйғулашиши натижасида шахс интеллектуал салоҳиятининг шаклланиши сифатидаги янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2021 йил январдаги Ўзбекистон Республикада 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг IV йўналишига оид «Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш чора-тадбирлари» 34-банди Интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали курашишни таъминлаш мақсадида марказ ходимлари ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари учун «Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари» мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқув жараёнлари ташкил этиш ҳамда тарғибот ишларини амалга оширишда ва ёшларда мафкуравий тарғиботни кучайтиришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат Кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 4 августдаги 02/08-893-сон далолатномаси). Тадқиқот натижаси узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг амалиётга жорий этилиши ҳамда «Беш ташаббус» лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
интеллектуал салоҳияти шахс дунёқарашининг намоён бўлиш шакли эканлиги аниқланган ва унинг аҳолининг турли қатламларининг эҳтиёжларини қондириш, мулоқот ва билим эгаллаш воситаси сифатидаги фалсафий моҳияти оид қарашдаридан  Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Фарғона вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2021 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ижроси бўйича иш режасини тузишда, жумладан, ҳудудий дастурнинг IV-бўлим «Баркамол, эркин, кучли ва жасур ёшлар – жамият таянчи, келажагимиз бунёдкорлари» деб номланган 5-банди ижросини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаш ижроия қўмитасининг 2021 йил 4 ноябрдаги 01-27/875-сон маълумотномаси). Натижада фаол ёшларнинг интеллектуал маданиятга нисбатан ижобий муносабатининг шаклланиши, ёшлар ўртасида келажагимиз бунёдкорларининг етишиб чиқишига хизмат қилган;
ёшлардаги интеллектуал салоҳиятининг ижобий динамикаси инновацион тафаккур, креатив ёндашув ва танқидий фикрлаш кўникмаларининг тафаккур тарзининг консерватив ҳамда нигилистик шаклларига оид хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги 2021 йил 29 ноябрдаги 06-06/3-1680-сон маълумотномаси). Натижалар амалиётга жорий этилиши ёшлар интеллектуал салоҳиятини тарбиявий жиҳатларига нисбатан ижобий муносабатнинг шаклланиши, ёшлар ўртасида интеллектуал фаолликни янада ортишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish