Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида (ОАК) мурожаатлар билан ишлашга “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида алоҳида эътибор берилади.

I. ОАКда мурожаатлар билан ишлашни ташкил қилиш.
ОАКда мурожаатлар билан ишлашни ташкил қилиш, мурожаатларни ўз муддатида ва сифатли кўриб чиқишни таъминлаш бўйича меъёрий, илмий-ташкилий ва жойларда ўтказиладиган тадбирлар натижасида тегишли ишлар амалга оширилган. Бу борада, жумладан  қуйидагилар йўлга қўйилган:
мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳар куни раҳбарият ҳузурида, ҳар ҳафта ОАК тартиб-қоида комиссияси ва ҳар ой Раёсат мажлисларида танқидий муҳокама қилиб борилиши ташкил этилган;
масъул ходимлар билан ижро интизоми масаласи бўйича семинар, илмий котиблар билан ишчи семинарлар ташкил қилинган. ОАК тартиб-қоида комиссиясида энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган масалаларнинг муҳокамаси йўлга қўйилган;
оғзаки мурожаат қилувчи ҳар бир фуқаро билан ОАК ишчи гуруҳи суҳбат ўтказиб, унга батафсил тушунтириш бериш йўлга қўйилган;
мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган масалалар бўйича жойларда илмий жамоат-чилик билан учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил этилган. Мазкур учрашувлар ва сайёр қабулларда масалаларнинг жойида ҳал этилишига ва саволларга батафсил тушунтириш берилишига алоҳида эътибор қаратилган.

II. 2021 йил январь-декабрь ойларидаги мурожаатлар.
а) мурожаатларнинг йўналишлар бўйича таҳлилига кўра, мурожаатлар моҳиятан аттестация жараёни масалаларига тушунтириш бериш сўралган, жумладан диссертация ҳимоясини ташкил этиш; илмий унвон ва илмий даражалар бериш тартиби; илмий унвон ва илмий даражалар олишга оид аттестация ҳужжатларини кўриб чиқиш.
Ҳисобот даврида келиб тушган 432 та мурожаатларнинг 347 тасига ўз вақтида тўлиқ жавоб берилди, 85 таси тегишлилиги бўйича юборилди (167 таси ЎзР Президентининг Виртуал қабулхонаси ҳамда 2 таси ЎзР Президентининг Халқ қабулхонаси ва 44 таси ОАК электрон почтасига, 63 таси ёзма ва 156 таси оғзаки).

Мурожаатларнинг
 келиб тушиши

Жами Муддатида кўрилиб, тушунтириш берилган Кўрмасдан қолдирилган ёки аноним топилган

Тегишли-лиги
бўйича йўборилган

Кўриб чиқиш жараёнида (муддати мавжуд) Муддати бузилган
Жами мурожаатлар 432 325 22* 85 0 0
ЎзР Президентининг Виртуал қабулхонаси 167 84 0 83 0 0
ЎзР Президентининг Халқ қабулхонаси 2 2 0 0 0 0
ОАК электрон почтаси 44 42 0 2 0 0
Ёзма мурожаатлар 63 41 22* 0 0 0
Оғзаки мурожаатлар, шундан: 156 156 0 0 0 0
сайёр қабуллар 144 144 0 0 0 0
ОАКда қабул қилинганлар 10 10 0 0 0 0
ишонч телефони 2 2 0 0 0 0

*Мурожаатлар аноним  бўлганлиги сабабли қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилмаган.

б) ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва 10 та вилоятда (Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Наманган,  Фарғона, Тошкент вилоятлари) 3342 нафар илмий жамоатчилик билан 71 та учрашув ташкил этилиб, унда 2358 нафар ёш тадиқотчи иштирок этди, 915 та саволга тушунтириш берилди, 157 нафар изланувчининг масаласи жойида ҳал этилди 406 нафар изланувчига жойида услубий ёрдам кўрсатилди.
III. Энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган масалаларни ҳал этиш юзасидан қатор тадбирлар, жумладан қуйидагилар амалга оширилган:
илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиблари билан ишчи семинарлар доимий ташкил этилган;
тадқиқотчиларга услубий ёрдам кўрсатиш ташкил этилган;
тегишли масалалар бўйича электрон ахборот тарқатиш йўлга қўйилган;  
жойларда илмий жамоатчилик билан учрашувлар доимий равишда амалга оширилиши ташкил этилган.
IV. Мурожаатлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича, жумладан жойларда илмий жамоатчилик билан учрашувларни ва тадқиқотчиларга жойида услубий ёрдам кўрсатиш амалиётини изчил давом эттириш;
энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган муаммоли масалаларни таҳлил қилиб, такрорий мурожаатлар сабабини ўрганиш, тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва шулар асосида мақсадли тадбирларни амалга оширишни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.
Олий аттестация комиссияси томонидан мурожаатлар билан тизимли ишлашни ташкил этиш, мурожаатларни ўз муддатида ва сифатли кўриб чиқиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар изчил давом эттирилади.


ОАК томонидан 2021 йил январь-декабрь ойларида
мурожаатлар билан ишлаш натижаларини ёритиш
соҳасида олиб борилган ишлар бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 125-сон “Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!” деган ғоя асосида давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг 2021 йил режалари асосида ОАК фаолиятига оид масалалар юзасидан ОАК ахборот хизмати томонидан ОАВ иштирокида матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил этилди. Ушбу матбуот анжуманлари ва брифингларда мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижалари бўйича ОАВда, шунингдек, ОАК ижтимоий тармоқлари (телеграм, фейсбук), ОАК расмий веб-сайтида мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда таҳлилий маълумотлар бериб бориш ташкил этилган.

Юклаб олиш

Yangiliklarga obuna bo‘lish