Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Сабохат Усмaновна
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Агросаноат комплекси ишчилари учун махсус кийимни лойиҳалаш методологияси ва ишлаб чиқишнинг самарали технологиясини яратиш”, 05.06.04–“Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/T347
Илмий маслаҳатчи: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик–технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик–технология   
институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Алимова Халима Алимовна, техника фанлари доктори, профессор 
Арипджанова Дилафруз Уктамовна, техника фанлари доктори, профессор., Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик 
II. Тадқиқотнинг мақсади иқлимий шароитлар, ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари таъсирини ҳисобга олган ҳолда агросаноат ишчилари махсус кийимини лойиҳалаш методологияси ва ишлаб чиқишни самарали технологиясини яратишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иссиқ ҳаво муҳити ва махсус кийим юпқа қатлами орасидаги иссиқлик алмашинув жараёнларининг математик модели ва назарий жиҳатдан ечиш усуллари ишлаб чиқилган;
эксплуатацион юкламалар таъсирида махсус кийим деталларининг ипли бирикмаларининг емирилишини таҳлили асосида тенг қувватли ипли бирикмалар назарияси ишлаб чиқилган;
меҳнат жараёнида ишчилар ҳаракатлари  эркинлигини таъминлайдиган миллий анъаналар ва замонавий талабларни ўзида мужассам этган «енг-ўмиз» конструктив тугунининг рационал конструктив ечими ишлаб чиқилган; 
махсус кийимни конструктив параметрларининг ташқи динамик мослик  кўрсаткичларига боғлиқлигининг регрессия тенгламалари ва математик моделлари асосида оптимал конструктив параметрлар аниқланган;
махсус кийим чокларининг  мустаҳкамлигини  таъминловчи деталларига ишлов беришнинг самарали технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агросаноат комплекси ишчилари учун махсус кийимларнинг рационал конструкцияси ва ишлаб чиқишнинг самарали технологияси  бўйича олинган натижалар асосида:
махсус кийими комплектлари (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг саноат намунасига  патенти  №SAР 01949, 2019й., № SAP 02096, 2021 й. ва  Россия Федерацияси Интеллектуал мулк федерал хизматининг RU №2723334С1-сонли ихтирога патенти, 2020 й., №1632412 - сонли ихтирога муалифлик гувоҳномаси,  1991 й.)  ва уларнинг конструкторлик-техник ҳужжатлари пакети «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси тасарруфидаги тикувчилик корхоналарида, жумладан, «Аl-Hakim Plus» МЧЖ, «Shofirkon Ekvatorial Teks» МЧЖ, «Okean-LyukS» МЧЖ (Бухоро ш.), «Azr-Textile Group» МЧЖ (Тошкент ш.) корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 03/14-3255-сонли маълумотномаси). Натижада моддий ресурсларни тежаш ва ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига нисбатан меҳнат унумдорлиги 14 % гача ошган ҳамда aгросаноат комплекси ишчилари сифатли махсус кийим билан таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish