Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимов Шерзод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1856.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Самадов Асқаржон Нишонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технопарклар негизидаги резидентлар учун имитацион объектларни самарали танлаш платформасини жорий этиш орқали кичик бизнес корхоналари инновацион фаоллигини ошириш таклифи асосланган;  
технопарклар фаолияти самарадорлигини баҳолашда кичик бизнес корхоналари учун тақдим этилган турли кўринишдаги имтиёзлар, бюджетга тушумлар ва соф молиявий натижанинг келтирилган қийматини ҳисобга олиш таклифи асосланган;
илмий ғоя ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишда ҳудудлардаги технопаркларда зарур иқтисодий ва илмий-техник ресурслар мавжудлигининг турли даражасида асосий (бош) ва иштирокчи (қуйи) технопарклар тармоғи доирасида ғоя ва натижаларнинг ўзаро трансфертини йўлга қўйиш орқали фаолият самарадорлигини таъминлаш таклиф этилган;
кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятини рағбатлантириш асосида инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2024 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналарини фаолиятини инновацион ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
технопарклар негизидаги резидентлар учун имитацион объектларни самарали танлаш платформасини жорий этиш орқали кичик бизнес корхоналари инновцион фаоллигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга оид дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 6 октябрдаги 11/03-15-8238-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Яшнобод“ инновацион технопаркида имитацион объектларнинг самарали танлаш ҳамда инновацион фаоллигини ошишига  имкон яратилган;
технопарклар фаолияти самарадорлигини баҳолашда кичик бизнес корхоналари учун тақдим этилган турли кўринишдаги имтиёзлар, бюджетга тушумлар ва соф молиявий натижанинг келтирилган қийматини ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Яшнобод” инновацион технопарки фаолияти самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 6 октябрдаги 11/03-15-8238-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Яшнобод” инновацион технопарки фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
илмий ғоя ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишда ҳудудлардаги технопаркларда зарур иқтисодий ва илмий-техник ресурслар мавжудлигининг турли даражасида асосий (бош) ва иштирокчи (қуйи) технопарклар тармоғи доирасида ғоя ва натижаларнинг ўзаро трансфертини йўлга қўйиш орқали фаолият самарадорлигини таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга оид дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 6 октябрдаги 11/03-15-8238-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида технопаркларнинг инновацион фаолияти самарадорлиги ҳамда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиариш ҳажмини ошириш имкони яратилган;
кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятини рағбатлантириш асосида инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг истиқболга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга оид дастурларни ишлаб чиқиш (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 6 октябрдаги 11/03-15-8238-сон маълумотномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2021 йил 28 сентябрдаги 04/1-162-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мамлакатда кичик бизнес корхоналари томонидан истиқболда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг асосий параметрларини янада аниқлаштириш имкони яратилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish