Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Азизбек Авазбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мева-сабзавот маҳсулотлари савдосида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1037.
Илмий маслаҳатчи: Фаттахов Адхамжон Азизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Болтабаев Маҳмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадияров Ғофуржон Аҳмаджонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева-сабзавот маҳсулотлари савдо маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавот маҳсулотлари савдосида иштирок этувчиларнинг маҳсулот ялпи ҳосили, таннархи ва харажатлари муносабатларида якуний истеъмолчиларга қўшимча қиймат яратиш асосланган;
мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида етиштирувчи, улгуржи ва чакана савдо корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш даврий қиймат ўлчовини киритиш асосида такомиллаштирилган;
мева-сабзавот маҳсулотлари савдосида иштирок этувчи хўжалик субъеклари муносабатларини “мижоз билан муносабатлар давомийлиги”, “мижоз буюртмаси такрорланиш сони” ва “маълум вақт давомида жами буюртмалар ҳажми” мезонларига кўра ҳамкорлик муносабатларини “паст” – (1,6-5,0); “ўрта” – (5,1-6,6); “юқори” – (6,7-8,4) оралиқларда баҳолаш таклиф этилган;
Фарғона вилоятида етиштирилаётган мева-сабзавотлар чакана савдо айланмасининг истеъмолчиларга қўшимча қиймат яратиши, даврий қиймат ўлчовини киритиши ҳамда ўзаро муносабатларини баҳолашнинг 2025 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мева сабзавот маҳсулотлари маркетингида савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
мева-сабзавот маҳсулотлари савдосида иштирок этувчиларнинг маҳсулот ялпи ҳосили, таннархи ва харажатлари муносабатларида якуний истеъмолчиларга қўшимча қиймат яратиш таклифи Фарғона вилоятидаги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 26 октябрдаги 11/05-15-8997-сон ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 04 ноябрдаги 05/032-4493-сон маълумотномалари). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона вилоятида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ва уларни қайта ишловчи корхоналарнинг маркетинг ва ташиш харажатларини 2,1 фоизга камайтиришга эришилган;
мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида етиштирувчи, улгуржи ва чакана савдо корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш даврий қиймат ўлчовини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Фарғона вилояти Бувайда туманида фаолият юритаётган боғдорчилик ҳўжаликлари, чакана ва улгуржи савдо корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 26 октябрдаги 11/05-15-8997-сон ва Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 04 ноябрдаги 05/032-4493-сон маълумотномалари). Илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида Фарғона вилояти Бувайда туманида фаолият юритаётган «Anvarjon Adxamjon» фермер хщжалигининг савдо ва логистика фаолияти бўйича харажатлари 3,6 фоизга ҳамда, «Iskandar Javohir Invest» хусусий корхонасининг савдо харажатларини 5,4 фоизга камайтиришга эришилган;
мева-сабзавот маҳсулотлари савдосида иштирок этувчи хўжалик субъеклари муносабатларини “мижоз билан муносабатлар давомийлиги”, “мижоз буюртмаси такрорланиш сони” ва “маълум вақт давомида жами буюртмалар ҳажми” мезонларига кўра ҳамкорлик муносабатларини “паст” – (1,6-5,0); “ўрта” – (5,1-6,6); “юқори” – (6,7-8,4) оралиқларда баҳолаш таклифи Фарғона вилояти Бувайда туманида фаолият юритувчи «Anvarjon Adxamjon» фермер хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 26 октябрдаги 11/05-15-8997-сон ва Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 04 ноябрдаги 05/032-4493-сон маълумотномалари). Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида «Anvarjon Adxamjon» фермер хўжалигининг савдо рентабеллиги 5,6 фоизга ошган.
Фарғона вилоятида етиштирилаётган мева-сабзавотлар чакана савдо айланмасининг истеъмолчиларга қўшимча қиймат яратиши, даврий қиймат ўлчовини киритиши ҳамда ўзаро муносабатларини баҳолашнинг 2025 йилгача бўлган прогнози Фарғона вилояти мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида иштирок этувчи корхоналар фаолияти бўйича ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 26 октябрдаги 11/05-15-8997-сон ва Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 04 ноябрдаги 05/032-4493-сон маълумотномалари). Натижада Фарғона вилоятида корхоналарнинг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи дехқон хўжаликларидан чакана савдогача бўлган бўғинларда транзакция харажатлари 2,9 фоизга пасайиши ҳамда ички бозордаги мева-сабзавот маҳсулотларининг бозор нархларини 2,3 фоизга пасайиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish