Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнов Ёрқин Бекмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида молиявий инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt389.
Илмий раҳбар: Ҳамдамов Баҳром Қосимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Қодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Мурод Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш субъектларида молиявий инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий инвестициялар таркибида ҳисобга олинадиган даромад олиш учун берилган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олиш мақсадида 0691 – «Даромад олиш мақсадида берилган узоқ муддатли қарзлар» ишчи счётини очиш ҳамда 0691 счётини амалий қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари тизими таклиф этилган;
«Ўзбектелеком» АК корхоналарида дивидент ҳисоблашни шаффофлигини таъминлаш мақсадида молиявий инвестицияларга дивиденд ҳисоблашнинг “қиймат” усули таклиф этилган ҳамда тармоқ корхоналари учун “Дивидент сиёсати тўғрисида”ги низомнинг намунавий шакли ишлаб чиқилган;
«Ўзбектелеком» АКда молиявий инвестициялар аудитини танишув, асосий ва якуний босқичларда ўтказиш ҳамда аудиторлик далилларини олиш амаллари таркибига “таққослаш” амалини қўшиш орқали аудит дастурини такомиллаштирилган варианти таклиф этилган;
молиявий инвестициялардан олинадиган даромадларни ҳисобини юритишда инвестицияларнинг жорий ва келгусидаги қийматини аниқлашнинг экспресс-баҳолаш шакли ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятларида молиявий инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий инвестициялар таркибида ҳисобга олинадиган даромад олиш учун берилган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олиш мақсадида 0691 – «Даромад олиш мақсадида берилган узоқ муддатли қарзлар” ишчи счётини очиш таклиф этилди ҳамда 0691 счётини амалий қўллаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари «Ўзбектелеком» АКнинг «Ҳисоб сиёсати»га ўзгартиришлар киритишга оид услубий тавсияларни чиқишда фойдаланилган («Ўзбектелеком» АКнинг 2021 йил 24 авгусдаги 27-05-26/3583-сон маълумотномаси). Ушбу тaснифнинг киритилиши молиявий инвестициялaрни улaрни сaмaрaли ҳисoбгa oлиш учун aжрaтиб oлишгa имкoнини бериб, натижада тaшкилoт мулкининг ҳaқиқий ҳoлaтини бaҳoлaш учун зaрур бўлгaн aнaлитик мaълумoтлaргa эгa бўлиш даражасини 8 фоизга ошириш имкoнини берган;
акциядорлик жамиятларида дивидент ҳисоблашни шаффофлигини таъминлаш мақсадида молиявий инвестицияларга дивиденд ҳисоблашнинг “қиймат” усули таклиф этилган ҳамда тармоқ корхоналари учун “Дивидент сиёсати тўғрисида”ги низомнинг намунавий шакли «Ўзбектелеком» АКда қўлланилган («Ўзбектелеком» АКнинг 2021 йил 24 авгусдаги 27-05-26/3583-сон маълумотномаси). Натижада, қиймат усули қўлланганда, инвестор ўз маблағини бошқа корхонага дастлабки қиймати бўйича қўйиши асосланган. Натижада тармоққа инвесторларнинг сони 5 тага кўпайган ва инвестиция маблағлари киритилан. Бунда инвестициялар қиймати шўъба тузилмаларнинг молиявий аҳволидан қатъий назар ўзгармайди, улардан олинадиган дивидендлар бош жамият даромади сифатида ҳисобга олиниши асослантирилган. Улушбай иштирок усули қўлланганда бош жамият томонидап шўъба жамиятга сезиларли даражада таъсир ўтказиш ва назорат қилиш ҳолларида қўллаш тавсия қилинган;
молиявий инвестицияларнинг жозибадорлигини ошириш ҳамда улардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида молиявий инвестициялар аудитининг танишув (текширилаётган мижоз молиявий инвестициялари бўйича дастлабки тасаввурни шакллантириш), асосий (молиявий ҳисоботда молиявий инвестицияларнинг тўғри акс эттирилганлигига муаяйн даражада ишонч ҳосил қилиш) ва якуний (молиявий ҳисоботнинг молиявий инвестицияларга тегишли ахборотларни тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш) босқичларидаўтказиш ҳамда аудиторлик далилларини олиш амаллари таркибида таққослаш амалини киритиш орқали аудит дастурини такомиллаштирилган варианти таклифи амалиётда фойдаланиш учун «Ўзбектелеком» АКда қабул қилинди («Ўзбектелеком» АКнинг 2021 йил 24 авгусдаги 27-05-26/3583-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф аудиторлар томонидан молиявий инвестициялар текширувини ўтказиш жараёнида ўз фикрини тизимли тарзда шакллантириш ва ўз навбатида, сифатли молиявий инвестициялар аудитига таалуқли аудиторлик хулосасини тузиш имконини берган;
молиявий инвестициялардан олинадиган даромадларни ҳисобга олишда дисконтланган пул оқимлари усулини қўллаш таклиф этилди ҳамда инвестицияларнинг жорий ва келгусидаги қийматини ҳисоблаш таснифи бўйича тaклифи «Ўзбектелеком» АК нинг «Ҳисоб сиёсати»га ўзгартиришлар киритишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Ўзбектелеком» АКнинг 2021 йил 24 авгусдаги 27-05-26/3583-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида акциялaргa молиявий инвестициялaрни бaҳoлaш учун пул oқимлaрининг дискoнтлaнгaн усулини қўллaш aлгoритмини ишлaб чиқилган ва акцияларнинг бозор қиймати 1,3 фоизга ошишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish