Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадумаров Мақсаджон Жумановичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон фаунасида Daphnia (Cladocera: Daphniidae) авлодининг морфо-биологик хусусиятлари ва амалий аҳамияти», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2021.1.PhD/В581.
Илмий раҳбар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Шакарбоев Эркин Бердиқулович, биология фанлари доктори, профессор; Назаров Мухаммадрасул Шаропович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон фаунасида тарқалган дафния авлодининг тур таркиби, морфологияси, биологияси, молекуляр идентификацияси ҳамда балиқчилик соҳасидаги амалий аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон сув хавзаларидаги Daphnia (Cladocera: Daphniidae) авлоди турлар таркиби таҳлил қилинди, 11 та турларнинг биологияси, морфологияси, морфометрияси, худудларда тарқалиши аниқланди. Daphnia umbra тури Ўзбекистон фаунаси учун янги тур эканлиги аниқланган;
Daphnia авлоди турларини идентификациялаш учун аниқлагич калитлар шакллантирилган;
Ўзбекистонда Echinuria uncinata паразит нематодасини дафнияда ривожланиш биологияси очиб берилган;
нематодаларнинг морфологик ва морфометрик ўлчамлари, яшаш муҳити, хароратга бўлган таъсири аниқланган;
дафния эфиппиуми бўйича молекуляр-генетик таҳлил ўтказилиб, натижада Daphnia magna турининг эфиппиуми эканлиги исботланган;  
Ўзбекистонда дафниянинг 3 та турини митохондриал ДНК 12S соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида молекуляр идентификация қилинган;
ҳайвонларнинг органик ўғитлари (қорамол, от, парранда) ёрдамида дафния турларини кўпайтириш ва шу орқали балиқчилик хўжаликларида балиқлар маҳсулдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон фаунасида Daphnia (Cladocera: Daphniidae) авлодининг морфо-биологик хусусиятлари ва амалий аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон фаунасига тегишли бўлган Daphnia авлоди 8 турига мансуб 46 нусха, 2 турга мансуб 40 нусха дафния эфиппиумлар намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 11 октябрдаги 4/1255-2776-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд коллекция фондини янги намуналар билан бойитган ва Ўзбекистон фаунасида учрайдиган турлар таркибини аниқлаш, замонавий ҳолатини баҳолаш ва морфологик тузилишини аниқлаш имконини берган;
дафния айрим турларининг митохондриал ДНК 12S соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази Генбанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2021 йил 27 сентябрдаги маълумотномаси, NCBI). Натижада, OK236552 – Daphnia similis, OK236549 – Daphnia magna (ep), OK236550 – Daphnia magna, OK216747 – Daphnia galeata, идентификация рақамлари олинган, турларни молекуляр таксономик ва филогенетик ўрнини асослаш имконини берган;
Daphnia (Cladocera: Daphniidae) авлоди турларидан балиқларни етиштиришда табиий озуқаси сифатида фойдаланиш ва унинг биомассасини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари балиқчилик хўжаликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 26 мартдаги 02/23-551-сон маълумотномаси). Натижада, балиқчилик хўжаликлари сунъий ховузларида ҳайвонларнинг органик ўғитлари (қорамол, от, парранда) ёрдамида Daphnia magna, D.pulex, D.similis турларини 100 литр сувда 250-300 гр.гача биомассаси олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish