Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Ойбек Мухамматқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Энергия- ва ресурстежамкор техник ечимлар ишлаб чиқиш асосида насос ускуналарининг эксплуатацион самарадорлигини ошириш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш), 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т1549.
Илмий раҳбар: Махмудов Азамат, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Алиқулов Шухрат Шарофович, техника фанлари доктори, доцент; Райханова Галия Елеубаевна, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: насос ускуналарининг эксплуатацион самарадорлигини оширишда иш тартибини бошқариш ва қум ҳодисаларининг асосий насос элементларига салбий таъсирини камайтириш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эритма сўриб олинадиган қудуқлардаги аралашмада қумланиш ҳодисасининг пайдо бўлишининг қудуқ ва қатлам тоғ жинсларининг майдон деформацион барқарорлигига боғлиқлик қонунияти ўрнатилган бўлиб, у эса дефект бўйича алоҳида участкаларга бўлинишини ва статистик усуллар ва эҳтимоллар назарияси билан аниқланадиган қаттиқ жисмлар мустаҳкамлиги статик назариясининг энг заиф қисми Вейбулл тарқалиши қонунияти билан аниқланиши ишлаб чиқилган;
технологик қудуқлар ҳолатини ва насос ускуналарининг иш бажариш қобилиятини баҳолаш мезонлари, ҳамда насос агрегатининг иш режими модели маҳсулдор эритмадаги қумнинг миқдори ва унинг хусусиятларига боғлиқ эканлиги аниқланган;
насос ускуналарининг асосий элементларига қумланишнинг зарарли таъсирини камайтириш учун техник ечим ишлаб чиқилган, шунингдек насос агрегатларининг эксплуатацияси жараёнида энергия сарфларини камайтиришни таъминлайдиган, унга қум кириш жараёнинин бошқариш ҳисобига насос агрегатининг оптимал иш режими асосланган;
насос ускуналарини ўрнатиш ва ечиб олиш ишларига сарфланадиган вақтни қисқартиришни ва мувофиқ равишда меҳнат ва моддий харажатларни камайтириш ҳисобига ресурс тежамкорликни таъминлайдиган техник ечим ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Насос ускуналарини ишлатиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ботирилган насос билан жиҳозланган геотехнологик скважиналарда газланиш ва қумланишга қарши усул ва қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP 06089, 2019 й.). Натижада, қумланиш ва газланишга қарши қурилма насос ускуналарининг асосий элементларининг эскиришини камайтириш ва уларни таъмирлашдан олдинги иш муддатини, ва мувофиқ равишда чўкма насоснинг фойдаланиш коэффициенти ва ишончлилигини ошириш имконини берган;
чўкма насосларнинг ўрнатилган чуқурлигини ўлчовчи қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган (№FAP 01574, 2020 й.). Натижада, чўкма насосларни ўрнатиш чуқурлигини ўлчаш учун қурилмадан фойдаланиш, насос қурилмасини ўрнатиш чуқурлигини ўлчашниинг аниқлигини ошириш ва қудуқ операцияларини бажаришда насос ишини бошқариш имконини берган;
геотехнологик қудуқларда қумланиш ва газланишга қарши қурилмаси Навоий кон-металлургия комбинати Жанубий кон бошқармасида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 2 августдаги 02-06-07/7723-сон маълумотномаси). Натижада, чўкма насос ускунасининг эксплутацион самарадорлигини 5-7%га ошириш имконини берган;
чўкма насосларни ўрнатиш чуқурлигини ўлчаш учун қурилма Навоий кон-металлургия комбинати Жанубий кон бошқармасида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 2 августдаги 02-06-07/7723-сон маълумотномаси). Натижада, чўкма насос ускунасини ўрнатиш ва ечиб олишдаги тайёргарлик ишлари учун вақт ва меҳнат сарфини амалдаги усулга қараганда камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish