Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерқулова Наргиза Рустамбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Табиий ипак толасининг технологик ва структура хоссаларини яхшилаш учун полимер композиция таркибини ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологияси», 02.00.07 -Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2446.
Илмий раҳбар: Давлатов Расулжон Маматқулович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ипак толасини технологик ва структура хоссаларини яхшилаш учун полимер композиция таркибини ва уларни олиш технологияси ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диметиламиноэтилметакрилатнинг монойодсирка кислотаси билан политўртламчи аммоний тузлари асосида ипак толаларини модификация қилиш учун белгиланган, унинг мустаҳкамлик хусусиятларини оширувчи ва бўялишини яхшилашга имкон берувчи сувда эрувчан полимер композицияси ишлаб чиқилган;
модификацияловчи таркиб компонентларининг роли ва модификацияловчининг табиий ипак билан ўзаро таъсир механизми аниқланган;
табиий ипак толасининг тузилиши, деформацияси ва мустаҳкамлик хусусиятлари ҳамда бўяш сифатига модификацияловчи моддалар таркиби ва табиатининг таъсирини баҳолаш аниқланган;
сувда эрувчан полимер композицияси ва унинг алоҳида таркибий қисмларининг ва функционал гуруҳларининг, шунингдек ипак толаси фиброинининг полимер моддалар билан ўзаро таъсири, ипак толасининг тузилиши, физик-механик хусусиятлари ва технологик параметрларига таъсир даражаси белгиланган;
политўртламчи аммоний тузлари асосида сувда эрувчан полимер композицияси билан модификацияланган ипак толаси учун технологик регламент ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Табиий ипак толасини технологик ва структура хоссаларини яхшилаш учун полимер композиция таркибини ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган сувда эрувчан полимер композицияси «Nurli tong-Silk» АЖ ва «Кармента-Ян-Текс» АЖда табиий ипакни модификациялаш жараёнида жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 4-2/1814-сон маълумотномаси). Натижада, табиий ипакни бўяшда ишлатиладиган бўёқлар ассортиментини ошириш ва бўяшни яхшилаш имконини берган;
юқори физик, механик ва эксплуатацион хусусиятларга эга полимер композицияси билан модификацияланган табиий ипак толалари «Nurli tong-Silk» АЖ ва «Кармента-Ян-Текс» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 4-2/1814-сон маълумотномаси). Натижада, табиий ипак сифатини яхшилаш ва корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish