Sayt test rejimida ishlamoqda

Узоков Жавлон Рустамбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хроматография учун наносорбентлар ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04 - Физик кимё, 02.00.12 - Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/К338.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.K.02.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшмаматова Нодира Баҳромовна, кимё фанлари доктори, доцент; Эшметов Иззат Дўсимбоевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: золь-гель технологияси ёрдамида турли рН ва температураларда сирт фаол моддаларни қўллаб мезоғовак SiO2  ҳамда SiO2 МеО2 (Me=Zr, Ti;  =0,3÷0,7) нанокомпозит сорбентлар олиш ҳамда уларнинг геометрик, текстур, сорбцион характеристикаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
турли температура ва муҳитларда “Золь-Гель” технологияси ёрдамида сирт фаол моддалар қўллаб ТЭОС, ZrO(NO3)2 2H2O кристаллогидрати ва TiCl4 дан ғовакларининг ўртача диаметри  ,0 нм бўлган мезоғовак SiO2 МеО2 ( =0,3÷0,7) нанокомпозит сорбентлар олинди ҳамда уларнинг текстур, геометрик ва сорбцион характеристикалари аниқланганн;
мезоғовак сорбентлар олишнинг мақбул шароитлари  танланган. 30°C ва рН=2,0 да олинган сорбентда умумий ғовакларнинг 87,15% ни микроғоваклар, 50°C ҳамда рН=10,2 да олинган сорбентларда эса  93,81 % ни мезоғоваклар ташкил этиши исботланган;
30оС ва рН=2,0 да олинган SiO2   0,3ZrО2 таркибли сор-бентда 6,25 моль/кг бензол буғлари, 5,13 моль/кг толуол буғлари, 3,84 моль/кг n-гексан буғлари ҳамда 2,61 моль/кг сув буғлари сорбцияланиши аниқланган;
мезоғовак сорбентларда юпқа қават хроматографияси усулида тетрагидроизохинолин ҳосилалари аралашмаларини, чиқинди сув таркибидан  органик бўёқларни ажратиш ва нефть маҳсулотларининг гуруҳ таркибини ЮССХ усулида аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хроматография учун наносорбентлар ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“SiO2 асосида олинган мезоғовак сорбентнинг корхона оқова сувларини синтетик бўёқлардан тозалашда қўллаш” усули “ATUSH MIHNAT TEXTILE” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган ( “ATUSH MIHNAT TEXTILE” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг 2021 йил 6 августдаги 38-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувни бўёқлардан тозалашда 99,2 % самарадорликка эришиш имконини берган;
“SiO2 асосида олинган мезоғовак сорбентдан  қолдиқ намликни қуритиш”усули “AHMAD ISROIL TEX” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган ( “AHMAD ISROIL TEX” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг 2021 йил 21 августдаги 62-сон маълумотномаси). Натижада, пайпоқ маҳсулотларини намликдан сақлаш муддатини икки баробарга (50-60 %) га узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish