Sayt test rejimida ishlamoqda

Облақулов Ҳусан Абдисайит ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Навоий вилояти аҳолиси турмуш тарзи ва унинг ижтимоий-иқтисодий географик хусусиятлари», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Gr100.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, Қодиров Раҳимжон Болтабоевич, география фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий вилояти аҳолисининг турмуш тарзидаги тафовутлар ва уларга таъсир этувчи географик омилларни аниқлаш ҳамда шу асосда вилоят аҳолиси турмуш шароитини яхшилашга қаратилган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар аҳолисининг турмуш тарзини ифодалайдиган ҳаракат йўналишлари (яшаш учун керакли маблағларни топиш, эҳтиёжларни қондириш, кундалик ҳаёт ва дам олишни ташкил қилиш усуллари)га географик омиллар (табиий шароит ва ресурслар, техноген муҳит, маданий қадрият ва анъаналар)нинг таъсири назарий жиҳатдан асосланган;
Навоий вилояти ҳудуди аҳоли турмуш тарзи жиҳатидан фарқланадиган учта йирик табиий-хўжалик (суғорма деҳқончилик; тоғ олди-тоғ-яйлов чорвачилиги ва лалми деҳқончилик; чўл-яйлов чорвачилиги) зоналарига ажратилган, мазкур зоналарда яшовчи қишлоқ аҳолисининг йиллик ва турли фасллар турмуш тарзи циклларидаги ҳудудий тафовутлар аниқланган;
вилоятнинг турли табиий-хўжалик (суғорма деҳқончилик, тоғ олди-тоғ-яйлов чорвачилиги ва лалми деҳқончилик, чўл-яйлов чорвачилиги) зоналарида аҳолининг ташқи ва ички вақтинчалик меҳнат миграциясининг тарқалганлиги, унинг асосий географик йўналишлари ва аҳоли турмуш тарзига таъсир даражаси ижтимоий сўровномалар ёрдамида аниқланган;
Навоий вилояти маъмурий-ҳудудий бирликларини аҳоли турмуш шароити нуқтаи назаридан рейтинг баҳолаш мезонлари (уй-жой коммунал ва ижтимоий инфратузилмага оид 9 та кўрсаткич) ва методикаси (ўринларнинг ўртача қиймати бўйича поғоналаш) ишлаб чиқилган ҳамда тегишли мазмундаги Навоий вилоятининг 1:2 300 000 масштабли харитаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Навоий вилояти аҳолиси турмуш тарзининг ижтимоий-иқтисодий географик хусусиятлари ва ҳудудий тафовутлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлар аҳолисининг турмуш тарзини ифодалайдиган ҳаракат йўналишлари (яшаш учун керакли маблағларни топиш, эҳтиёжларни қондириш, кундалик ҳаёт ва дам олишни ташкил қилиш усуллари) ва уларга таъсир этувчи географик омиллар (табиий шароит ва ресурслар, техноген муҳит, маданий қадрият ва анъаналар)нинг моҳияти “Маданий география” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (2021 йил 31 май 237-191 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг “аҳолининг турмуш тарзи” илмий категориясининг моҳияти ва унинг географик жиҳатларини самарали ўзлаштириш имконини берган;
Навоий вилояти ҳудудида ажратилган аҳоли турмуш тарзи жиҳатидан фарқланадиган учта йирик – суғорма деҳқончилик, тоғ олди-тоғ-яйлов чорвачилиги ва лалми деҳқончилик, чўл-яйлов чорвачилиги табиий-хўжалик зоналарида яшовчи қишлоқ аҳолисининг йиллик ва турли фасллар турмуш тарзи циклларига доир материаллардан Навоий вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси фаолиятида “Обод маҳалла” тамойили асосида маҳалла ва кўчаларни обод ва кўркам масканларга айлантириш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги 02-02/1799-сон маълумотномаси). Натижада, Навоий вилояти аҳолисининг анъанавий турмуш тарзининг ўзига хос томонларини ўрганиш ва ҳудуд моддий маданиятини сайёҳлар ўртасида тарғиб қилиш имконини берган;
вилоятнинг турли табиий-хўжалик зоналарида аҳолининг ташқи ва ички вақтинчалик меҳнат миграциясининг тарқалганлиги, унинг географик йўналишлари ва аҳоли турмуш тарзига таъсир даражаси бўйича олинган хулосалардан Навоий вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси фаолиятида, вилоят қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил  15 июлдаги 02-02/1799-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий шароитда ишчи ўринларни кўпайтириш ва қишлоқ аҳолиси турмуш тарзини яхшилаш имконини берган;
Навоий вилояти маъмурий-ҳудудий бирликларини аҳоли турмуш шароити нуқтаи назаридан рейтинг баҳолаш мезонлари ва методикасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1-майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сон Қарори ҳамда 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5048-сон Фармонида Навоий вилояти қишлоқ туманлари ва шаҳарлари бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги 02-02/1799-сон маълумотномаси). Натижада вилоят қишлоқ туманлари ва шаҳарлари кесимида ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришнинг мақсадли параметрларини маҳаллий шароит ва эҳтиёжларга мослаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish