Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Шухрат Абдушукуровичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сиёсий технологияларнинг глобал миқёсда ривожланиш тенденциялари”,  23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2021.2.PhD/Ss274.
Илмий раҳбар: Исламов Илёс Нормаматович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал сиёсий технологияларнинг шаклланиши ва ривожланишини таҳлил қилиш, миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳолаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобал сиёсий технологияларнинг қўллаш натижасида юзага келадиган таҳдидларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилиб, уларни олдини олиш бўйича сиёсий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш зарурати асосланган;
Ўзбекистоннинг имижини мустаҳкамлашда глобал сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш орқали мамлакатимиз ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришга эришишнинг ижтимоий, маданий йўналишларининг устуворлиги асосланган;
шахсни сиёсий ижтимоийлаштириш ва сиёсий хайрихоҳлигини ошириш орқали глобал сиёсий технологияларнинг салбий таъсирини минималлаштириш асосида ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш асосланган;
глобал сиёсий технологияларнинг ривожланиб бориш тенденцияларини миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан мониторингини амалга оширишнинг концептуал модели субъектларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Глобаллашув жараёнларида қўлланилаётган сиёсий технологияларнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ қилиш натижалари асосида:
ижтимоий тармоқларда мавжуд бузғунчи ғояларга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар тизимини такомиллаштириш, глобал сиёсий технологиялардан фойдаланиб, мамлакатимиз имижини мустаҳкамлаш ва халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ролини ошириш ҳамда маданий бойликларини тарғиб қилиш ва туризм салоҳиятини ривожлантириш каби илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 12 мартдаги 02/07-244-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш мазмуни такомиллаштирилган.
«Жаҳолатга қарши – маърифат» ғояси асосида терроризм ва экстремизмнинг замонавий кўринишлари ва фаолият усулларини ўрганиш, уларга қарши курашнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда тадқиқот материаллари ва илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Имом Бухорий халқаро маркази фаолиятида фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро марказининг 2021 йил 1 июндаги 02/185-сон маълумотномаси). Натижада диссертациядаги назарий хулосалар марказда амалга оширилган тадқиқотлар учун манба вазифасини ўтаган ва маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини бойитишга хизмат қилган.
Глобаллашув жараёнларида қўлланилаётган сиёсий технологиялар бўйича билимлар ва сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ташаббуси билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларга кенг татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданий мерос департаментининг 2021 йил 8 июлдаги 01-05/1235-сон маълумотномаси). Натижада тарихий ва маданий қадриятларни дунё ҳамжамиятига таништиришда қўлланилаётган технологияларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish