Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўлаганов Бахром Абдукабиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оценка сейсмической уязвимости и повреждаемости зданий с использованием методических подходов европейской макросейсмической шкалы», 05.09.01- “Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/T1363.
Илмий раҳбар: Ходжаев Саидаглам Аглоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Ташкент архитектура-қурилиш институти».
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Аскаров Бахтиер Аскарович ҳамда техника бўйича доктори, доцент Ибрагимов Бахром Тошмуратович.
Етакчи ташкилот: “O’ZOG’IRSANOATLOYIHA” AJ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биноларнинг сейсмик заифлиги ва шикастланиш даражасини баҳолаш усулларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, ва EMS-98 услубий ёндашувларидан фойдаланган ҳолда миллий макросейсмик шкалани янгилаш, шунингдек, сейсмик хавфларни бошқариш ва эҳтимолий зилзилалар зарарини юмшатишнинг ташкилий-услубий ёндашувлари бўйича таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
EMS-98 услубий ёндашувлардан фойдаланиб Қамаши зилзиласидан зарар кўрган турли конструктив тизимлар ва материалларидан иборат биноларнинг конструкция элементларининг шикастланиш даражаси ва сейсмик заифлиги баҳоланган;
биноларни кучайтириш ва тиклашда лойиҳалаш жараёнида қабул қилинган антисейсмик чора-тадбирларнинг техник ечимлари сейсмик бардошлигининг ҳаддан ташқари оширилган иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган даражалари билан тавсифланиши асосланган, бу эса цемент ва пўлатнинг ортиқча сарфланишига олиб келган;
сейсмик юкламанинг турли даражаларида биноларнинг конструкциялари ва узеллари ишини баҳолаш, уларнинг энг заиф қисмларинининг уч ўлчовли спектрал ранг тасвирини тақдим этиш имконини берувчи BLM дастуридан фойдаланган ҳолда, конструкцияларни сейсмик кучайтиришнинг техник ечимлари оптималлаштирилган;
бинолар ва иншоотларнинг заифлик синфлари ва шикастланиш даражасини аниқлаш учун EMS-98 услубий ёндашувларидан фойдаланган ҳолда миллий макросейсмик шкалани янгилаш ва ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқди;
юз бериши мумкин бўлган зилзила вақтидаги биноларда рўй берадиган шикастланиш даражаси ва уларнинг заифлик синфлари конструктив турларини хисобга олган холда мавжуд иморатларнинг хариталари тузилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Европа макросейсмик шкаласининг услубий ёндашувларидан фойдаланган ҳолда биноларнинг сейсмик заифлиги ва шикастланганлигини баҳолашда олинган илмий натижаларга асосан:
миллий макросейсмик шкалани халқаро миқёсга мувофиқлаштириш ва янгилаш бўйича таклифлар ва уни 6-10 баллдан 12 баллга ўтказиш, шунингдек, EMS-98 бўйича сейсмик заифлик синфлари, бино ва иншоотларнинг шикастланиш даражасини белгилашнинг услубий ёндашувларидан фойдаланган ҳолда уни такомиллаштириш ва ривожлантириш қоидалари «ToshuyjoyLITI» АЖ томонидан қабул қилинган («ToshuyjoyLITI» АЖнинг 2021 йил 29-ноябрдаги НН/01-843-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил  6 декабрдаги  03-06/13834-сон  маълумотномаси). Натижада зилзила оқибатини оператив ва ишончли баҳолаш имконияти яратилган.
деворлари пиштирилган лойдан (пахса), хом ғиштдан, синчсиз "гувала" типидаги хом қуритилган лойдан қурилган бир қаватли биноларга қўйиладиган талаблардан (5.19 ва 5.20-бандлар); ғиштли биноларнинг шикастланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлардан (7.1.16-банд ва 7.2-жадвал "Ғиштли биноларнинг параметрлари ва шикастланиш даражаси"); мустаҳкамлиги паст маҳаллий материаллардан (антисейсмик чора-тадбирларсиз) қурилган турар-жой бинолари, “гувала” ва “пахса” типидаги бир қаватли синчсиз лой деворлари, 1-2 қаватли ёғочли ораёпмали синчсиз ғишт деворлари, шунингдек, йиғма темир-бетон ораёпмали бинолар тўғрисидаги маълумотлардан ("Биноларнинг конструктив турларини зилзилалар пайтида заифлик ва шикастланиш даражасига кўра классификацияси" иловаси), антисейсмик чора-тадбирларни оптималлаштириш натижаларидан "ToshuyjoyLITI" ОАЖ томонидан ШНК 2.01.22-21 "Мавжуд қурилиш бинолари ва иншоотларини антисейсмик кучайтириш ва тиклаш" лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган («ToshuyjoyLITI» АЖнинг 2021 йил 29-ноябрдаги НН/01-843-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 6 декабрдаги 03-06/13834-сон  маълумотномаси). Натижада биноларнинг сейсмик хавфсизлигини иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ даражасини таъминлаш ва цементни 15% гача, пўлатни эса 9-12% тежаш имконияти яратилган;
тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг 2021 йил 4 декабрдаги 36-сон/3-2549-сон далолатномаси);
ГИС платформасида сейсмик рискни бошқариш ва эҳтимолий зилзилалар натижасида етказилган зарарни камайтириш бўйича ташкилий-услубий схема ўз фаолиятида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг  2021 йил 10 октабрдаги 2/4/32-3036-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий ҳокимият органлари ва қутқарув хизматларининг зилзилалар оқибатларини оператив бартараф этишга тайёрлигини таъминлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish