Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Алишер Юсупжоновичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Cифатли хом ипак ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси асослари” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2020.4.DSc/Т400
Илмий раҳбар: Алимова Халима Алимовна, техника фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Охунбабаев Охунжон Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Жахонгир Адхамович, техника фанлари доктори., доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиллаларни етиштириш, унга дастлабки ишлов бериш, сақлаш, ипакнинг узвий ва комплекс технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта сунъий дасталарда плёнка остида БФМ билан тўйинтирилган тут барглари бериб боқилган ипак қуртларидан олинган  пиллаларнинг ҳар бир кг дан  ҳавозага сарфланадиган ипак толасининг вазни деярли икки баробар кам бўлишига (33 34 грамм ўрнига 17 грамм) эришилган;
хом ипакни кичик чархлардан катта чархларга қайта ўраш жараёнида узилишлар сонини камайтириш, дастгоҳнинг иш унумдорлигини орттириш, ишлаб чиқариладиган хом ипакни сифат кўрсаткичларини яхшилаш  мақсадида вакуумли универсал намлаш аппарати яратилди;
Ўзбекистон 5, Ўзбекистон 6 ва Хитойдан келтирилган маҳаллий шароитда янги усулда парваришланган ипак қурти уруғига V-ёшида баҳорги мавсумда 5,0 % ли ва кузги мавсумда 1,5 % ли концентрациядаги БФМ билан тўйинтирилган тут барглари берилганда қуртнинг ҳаётчанлиги 15 % гача ортиши, пилла етиштиришни 2 3 кунга қисқариши, қобиғнинг ипакчанлиги 1,5 2,8 % га кўпайтиришга эришилган;
пилланинг пишиб етилганлик даражасини пилла сифатига, узликсиз чувилиш узунлигига ва чувилиш коэффициентига боғлиқлиги назарий ва амалий тажриба натижаларини таҳлил этиш орқали аниқланган;
ҳўл ва қуруқ пиллани тайёрлаш, ташиш, сақлаш, ДИБ технологик жараёнларида пилла ва қобиқнинг технологик хусусиятларига салбий таъсир қилувчи ташқи механик кучлар, атроф муҳит, микроиқлим шароитларининг таъсири аниқланган ва унга таъсир этувчи механик кучларни ҳисобга олиб математик модели олинган;
ҳўл пиллага дастлабки ишлов бермасдан сақлаш ва чувиш технологик параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда хом ипакни намлаш, қайта ўраш технологик жараёнлари такомиллаштирилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пиллаларни етиштириш, унга дастлабки ишлов бериш, сақлаш, ипакнинг узвий комплекс технологиясини такомиллаштириш параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
микроиқлим шароитида БФМ қўллаб сунъий дасталарда етиштирилган пиллаларга ДИБ дан олдин СФМ лар билан модификация қилиниб, пиллани сақлаш ва хом ипак ишлаб чиқариш технологик жараёнларини такомиллашган усули Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги “Жалақудуқ Қайрағоч” фермер хўжалигида, Жалақудуқ бош пиллахонасида ва “Ҳарир тола” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекипаксаноат уюшмасининг 2021 йил 13октябрдаги 4-2/1652 - сон маълумотномаси). Натижада 382,62 кг пилла етиштирилди ва Жалақудуқ бош пиллахонасида бу пиллаларга дастлабки ишлов берилди ҳамда “Ҳарир тола” масъулияти чекланган жамиятида чувилиб 50 кг хом ипак ишлаб чиқарилди;
янги усулда пиллани сақлаш ва хом ипакни ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали олинган иқтисодий самарадорлик: 4,2 қути ипак қуртидан ҳўл пилла етиштириш ҳисобига 1856290,97 сўм, пиллани қуритиш вақти ва кунини қисқариши ҳисобига 4803240 сўм ва 50 кг хом ипак ишлаб чиқаришдан 2400000 сўм фойда олиш эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish