Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳсудов Шоҳрухмирзо Абдулҳамид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аёллар елкали кийимларини автоматлаштирилган лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш” 05.06.04 -Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.2.PhD/T2310.
Илмий раҳбар: Абдукаримова Машхура Абдураимовна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Алимова Халима Алимовна, техника фанлари доктори, профессор; Арипджанова Дилафруз Уктамовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёллар елкали кийимлари базавий асос элементларини ҳисоблашни формаллаштириш ва автоматлаштириш асосида конструкция чизмалари сифатини ва яратиш тезкорлигини ошириш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кийимнинг юқори сифатли ўрнашувини кафолатлайдиган базавий асос конструкцияси таянч участкасини аёллар типавий қоматларида елка қиялиги бурчагининг ўлчамлараро ўзгариш характерига мос ҳолда аниқлаш усули таклиф этилган;
конструкция элементлари ва параметрлари боғлиқликларининг экспериментал тадқиқотлари асосида аёллар елкали кийимларини  автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимининг кирувчи маълумотлари формализацияси таклиф қилинган;
учинчи тартибли полиномали сплайн интерполяцияни қўллаш асосида базавий асос конструкцияси эгри контурларини лойиҳалашнинг аналитик усули  ишлаб чиқилган;
материаллар хусусиятига кўра берилган моделнинг турли ўлчамларида елка айланасига қўшимча ва қияма кириштириш меъёрлари доимийлигини таъминлайдиган енг конструкцияси оптимал параметрларини ҳисоблашнинг алгоритмли ечими таклиф этилган;
конструкция чизмалари сифати ва яратиш тезкорлигини оширувчи  аёллар елкали кийими базавий асос чизмаларини автоматлаштирилган лойиҳалаш услуби ва тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аёллар елкали кийимларини автоматлаштирилган лойиҳалаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
аёллар елкали кийимлари базали асосларини автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан «Ideal tekstil-orzu» МЧЖда жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 20 октябрдаги №03/13-2963 сон маълумотномаси). Натижада буюмни лойиҳалаш учун кетадиган вақт ҳаражатларини 23,67%га қисқартирилган, меҳнат унумдорлиги эса 31,16% га оширилган;
енг қиямаси кириштириш меъёрлари ва градация схемасининг илмий асосланган параметрлари ҳамда турли материаллардан турли силуэт шакллардаги аёллар блузкаси моделлари учун «Техник тавсиф» кўринишидаги меъёрий ҳужжатлар «Istiqlol Dizayn Markazi» МЧЖда жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 20 октябрдаги №03/13-2963 сон маълумотномаси). Натижада буюмнинг қоматда ўрнашув сифатининг ошиши ҳисобига тижорий жиҳатдан муваффақиятли аёллар блузкаларининг сотиш ҳажмини 4,4%га  оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish