Sayt test rejimida ishlamoqda

Баҳриева Хуршида Аскарходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иссиқлик энергетикаси объектлари буғ қиздиргичларини норавшан-мантиқий бошқариш алгоритмлари», 05.01.02 – «Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т702.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиков Исомиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Арифжанов Абдулла Шамхатович, т.ф.н., катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нейро-норавшан технологиялари усуллари асосида буғ қиздиргичнинг бошқариш тизимини самарадорлигини ошириш имконини берувчи бошқариш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
буғ қиздиргичнинг динамик хоссаларини, тизимли боғланишларини ва ишлаш қонуниятлари асосида иссиқлик алмашинуви жараёнининг ахборот-концептуал модели яратилган;
автоматик ва интеллектуал бошқариш усулларини биргаликда қўллаш асосида динамик объектларнинг норавшан-мантиқий бошқариш моделларини яратиш алгоритми ишлаб чиқилган;
маълумотлар ноаниқлиги шароитида технологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда, буғ қиздиргичнинг технологик параметрларини бошқариш ва барқарорлаштириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
интерактив адаптация ва юзалар фарқи усуллари асосида норавшан-мантиқий адаптив бошқариш тизимини синтезлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
маълумотлар ноаниқлиги шароитида технологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда, буғ қиздиргичнинг технологик параметрларини бошқариш ва барқарорлаштириш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «Тошкент иссиқлик энергетикаси станцияси» АЖда жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммункацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 5 октябрдаги 33-8/6990-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида буғ қиздиргичнинг технологик параметрларини бошқаришни оптималлаштирувчи норавшан-мантиқий ростлагич дастури ва норавшан адаптив ростлагич коэффициенти ёрдамида энерго захираларни минималлаштириш ва бошқаришнинг аниқлигини ўртача 13% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish