Sayt test rejimida ishlamoqda

Қахорова Назокат Пояновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли меъёрларда экилган соянинг кўчат қалинлиги ва ўғитлаш меърларининг ғўза ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Qх289.
Илмий раҳбар: Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий тажриба станцияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Ренат Саидович,  қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Масъуджон Ахтамович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг чўл минтақаси тақирсимон тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экишни соя:ғўза (1:1) тизимида асосий экин сифатида экилган сояни кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрларини ингичка толали ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг чўл минтақаси тақирсимон тупроқлари шароитида соя-ғўза қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимида ингичка толали ғўза ҳосилдорлигини оширишда асосий экин сифатида соянинг “Олтинтож” навини мақбул кўчат қалинлиги 370 минг туп/га ҳамда маъдан ўғитлар билан ўғитлаш меъёри N100P120K100 кг/га эканлиги аниқланган;
сояни мақбул кўчат қалинлиги ва ўғитлаш меъёрларини таъсирида унинг ўсиши ва ривожланиши, дуккаклар сони қуруқ масса тўплаши ҳосилдорлиги, мой ҳамда оқсил миқдори юқори бўлиши кузатилган;
ингичка толали Қашқадарё-5 ғўза навининг кўсаклар сони, қуруқ масса тўплаши, барг юзаси, ҳосилдорлиги, тола чиқиши, 1000 дона чигит массаси, тола узунлиги юқори бўлишига сояни мақбул кўчат қалинлиги ва ўғитлаш меъёрлари ижобий таъсир этганлиги аниқланган;
сояни гектарига 270, 370, 555 минг кўчат қалинлиги ва N100P120K100 кг/га ўғитлаш меъёрларида парваришлангандан сўнг ингичка толали ғўза етиштиришни иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилоятининг чўл минтақаси тақирсимон тупроқлари шароитида алмашлаб экишнинг соя:ғўза (1:1) тизимида асосий экин сифатида экилган сояни кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрларини тупроқ унумдорлиги ва ингичка толали ғўза ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
соя:ғўза қисқа навбатлаб экиш тизимида асосий экин сифатида сояни кўчат қалинлиги ва ўғитлаш меъёрини қўллаш ва издош экин сифатида ингичка толали ғўза парваришлаш бўйича “Соя-ғўза (ингичка толали) алмашлаб экиш тизимларида экинлардан юқори ҳосил етиштириш агротехнологиялари бўйича тавсиялар” (Қашқадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлари мисолида) ишлаб чиқилиб, фермер хўжаликларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрь санасидаги 02/027-3957-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер хўжаликлар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Қашқадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлар шароитида соя-ғўза қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимида сояни кўчат қалинлиги гектарига 370 минг туп қолдириб, маъдан ўғитларни N100P120K100 кг/га меъёрда қўллаш агротехникаси Косон туманида 10 гектар, Касби туманида 28 гектар ва Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий тажриба станциясида 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрь санасидаги 02/027-3957-сон маълумотномаси). Натижада 31,4-33,1 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 47,0-50,7%ни ташкил қилган. Ишлаб чиқариш шароитида қўлланилаётган агротадбирларга нисбатан 5,8 ц/га қўшимча ҳосил олинган;
соя-ғўза алмашлаб экиш тизимида сояни мақбул кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрлари қўллаб парвришлангандан сўнг ингичка толали ғўза етиштириш бўйича Қашқадарё вилояти Косон, Касби туманлари ва Қашқадарё илмий тажриба станциясида жами 40 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрь санасидаги 02/027-3957-сон маълумотномаси). Соядан сўнг ингичка толали ғўза парвариш қилинганда ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши меъёрида бўлиб, 42,3-43,8 ц/га пахта ҳосили олинган ва ғўзадан сўнг иккинчи йил ғўза экилганга нисбатан гектаридан 6,1-6,8 ц қўшимча ҳосил олинган. Рентабеллик даражаси 32,6-51,8%ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish