Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Мансур Самандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Арпанинг Қизилқўрғон нави ҳосилдорлигига уруғлари фракциялари ва озиқлантиришнинг таъсири”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Qx.352.
Илмий раҳбар: Ирназаров Исматулла, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори профессор; Абдурахманов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг бошоқли дон экинлари етиштириш учун ноқулай бўлган  чўл ҳудудларининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида арпа ҳосилдорлигига навдор уруғлари фракциялари ва озиқлантиришнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитлари ноқулай бўлган чўл минтақаларининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида арпанинг Қизилқўрғон нави уруғликлари фракцияларининг ўсимликларни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;
арпанинг йирик фракцияли донлари салмоғини оширишда озиқлантириш режими N210P105K70  кг/га мақбул эканлиги аниқланган;
оч тусли бўз тупроқлар шароитида уруғлик фракциялари кўрсаткичлари 1,7, 2,0, 2,5 мм ва озиқлантиришнинг N210P105K70 кг/га тартибининг арпани ўсиши, ривожланиши, барг сатҳи, органик моддалар тўплаши ҳамда ҳосил элементларининг биометрик кўрсаткичларининг шаклланиш тенденцияси бўйича ижобий таъсири аниқланган;
арпанинг ҳар хил фракцияли навдор уруғлари ва мақбул озиқлантиришнинг морфофизиологик, физикавий, кимёвий-технологик кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида арпанинг Қизилқўрғон навининг ҳар хил фракциялари 1,7, 2,0, 2,5 мм ва озиқлантиришнинг N180P90K60,  N210P105K70 кг/га дон ҳосилдорлигига ҳамда унинг дон сифат кўрсаткичлари комплексига ижобий таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида арпанинг Қизилқўрғон нави йирик фракцияли уруғлари ва озиқлантиришнинг мақбуллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Ўзбекистоннинг жанубий минтақалари суғориладиган ерларида арпани баҳорда экиб, етиштириш агротехнологияси” тавсиялари тасдикланган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 03 мартдаги №02/021-903-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида фермер хўжаликлари учун арпанинг Қизилқўрғон навидан юқори ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
арпанинг Қизилқўрғон навидан мўл ҳосил етиштиришда йирик фракцияси 2,5 мм ва озиқлантиришнинг N210P105K70 кг/га меъёри Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 10,0 гектарга, Касби туманида 9,5 гектарга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 03 мартдаги №02/021-903-сон маълумотномаси). Натижада арпанинг ушбу навидан 5,2-6,0 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
Қизилқўрғон навининг йирик фракцияси 2,5 мм ва озиқлантиришнинг N210P105K70 кг/га меъёрда қўллаш Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11 гектарга, Яккабоғ туманидаги 10,6 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 03 мартдаги №02/021-903-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида арпадан 5,5-6,1 ц/га қўшимча ҳосил олиниб, ишлаб чиқариш шароитида рентабеллик даражаси 24,2-37,9% ни ташкил этган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish