Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиева Холида Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори синфларда ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини шарқона ўқитиш асосида ўрганишнинг услубий тамойиллари”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1995.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунова Маҳкамой, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06 кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ниёзметова Роза Ҳасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг юқори синфларида ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини ўқитишда шарқона усуллардан фойдаланишнинг назарий жиҳатларини очиб бериш, ўқитиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори синфлар адабиёт дарслигига киритилган ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини таҳлилий ва шарҳли ўргатиш имкониятлари шарқона усуллар (“илми шарҳ”, “илми таҳлил”, “илми саноеъ”, “илми ғариба”)нинг  услубий тамойиллари (тушуниш, таҳлил қилиш, баҳолаш, эстетик ҳис қилиш)ни белгилаш асосида кенгайтирилган;
юқори синфларнинг адабиёт дарсларида таълим тизими тарихида алоҳида ўринга эга бўлган “илми аруз”, “илми саноеъ”, “илми қофия”, “ҳасби ҳол” каби адабий-назарий истилоҳларнинг аҳамияти шеърий жанрлар ҳамда тарихий манбалар асосида аниқлаштирилган;
юқори синфларда ўзбек мумтоз адабиётининг шеърий ва насрий намуналарини ўргатишда шарқона ўқитиш усулларидан фойдаланиш методикаси мураккаб сўз ва тушунчалар шарҳини бериш, байтлар мазмунини очиб бериш, шоир кашфиёти ва бадиий санъатларни қўллаш маҳорати, матндаги полифоник оҳангни аниқлаш жараёнларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
насрий ва мумтоз шеърий асарларни ўргатиш машғулотларининг ўқув-услубий таъминоти шарқона ўқитиш босқичларида талқин, ўзаро қиёслаш ва ифодалашга оид тавсиялар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларининг юқори синфларида ўзбек мумтоз адабиёт намуналарини шарқона ўқитиш усуллари асосида ўрганишнинг услубий тамойилларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
юқори синфлар адабиёт дарслигига киритилган ўзбек мумтоз адабиёти намуналарининг мазмун-моҳияти, шарқона усуллар (“илми шарҳ”, “илми таҳлил”, “илми ғариба”) воситасида ўрганишнинг услубий (тушуниш, таҳлил қилиш, баҳолаш, ҳис қилиш) тамойиллари, “илми аруз”, “илми саноеъ”, “илми қофия”, “ҳасби ҳол” каби адабий-назарий истилоҳларнинг ўрни шеърий жанрлар ҳамда тарихий манбаларга оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим ўқувчиларида шакллантирилиши лозим бўлган фанга оид компетенцияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил  4 мартдаги 02-02/3-693-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларнинг ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини идрок этиш ва бадиий асарни таҳлил қилиш   компетенцияларида ижобий натижалар кузатилган;
ўзбек мумтоз адабиётининг шеърий ва насрий намуналарини ўргатишда шарқона ўқитиш усулларидан фойдаланиш методикаси, мураккаб сўз ва тушунчалар шарҳини бериш, байтлар мазмунини очиб бериш, шоир кашфиёти ва бадиий санъатларни қўллаш маҳорати, матндаги полифоник оҳангни аниқлаш жараёнларига оид таклифлардан  2020-2021 йилларга мўлжалланган Ф3-202001047-“Ўзбекистонда мадраса таълим тизими электрон порталини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 февралдаги 89-03-4317-сон маълумотномаси). Натижада, адабиёт ўқитишнинг “илми шарҳ”, “илми таҳлил”, “илми ғариба” каби тарихий усулларининг бугунги кундаги аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
насрий ва мумтоз шеърий  асарларни ўрганиш машғулотларининг ўқув-услубий таъминоти, ўқитиш босқичларида таҳлил ва талқин, ўзаро қиёслаш ва ифодалашга оид амалий таклиф ва тавсиялардан  5111800-Мактабгача таълим йўналиши учун “Нутқ ўстириш назарияси ва методикаси” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2020 йил 29 сентябрдаги 2-сон қарорига асосан 216-сон  гувоҳномаси, Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 5 октябрдаги 10-3916-сон маълумотномаси).  Натижада, талабаларда насрий ва мумтоз шеърий  асарларни ўқитиш босқичларида таҳлил ва талқин қилиш, ўзаро қиёслаш малакаларини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish