Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримов Рашид Машариповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали оғир атлетикачиларни кўп йиллик тайёрлашнинг илмий назарий асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3. DSc/Ped161.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Коробейников Георгий Валерьевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик спорт тайёргарлик тизимида спорт маҳоратини шакллантиришнинг турли босқичларида қўлланиладиган юклама хажми, шиддати, воситалари, методлари ва усулларини танлаш ҳамда оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп йиллик спорт тайёргарлик тизимида оғир атлетикачиларни саралашнинг антропометрик кўрсаткичлари, жисмоний сифатларини ривожлантириш даражасидан келиб чиқиб тананинг ҳаракат тезлиги ҳамда гавда мушакларнинг статик мувозанатини ёш кўрсаткичларига нисбатан техник элементларни танлаб реакция қилиш сезгирлигини аниқлаш ҳисобига дастлабки саралаш имкониятлари кенгайтирилган;
оғир атлетикачиларнинг куч қобилиятларини ривожлантириш учун дам олиш оралиқларини режалаштиришда организмнинг тўлиқ тикланиш имкониятидан келиб чиқиб кўп куч сарф қилинадиган машқларни динамик ва статик фаолиятда машғулотга киритиш ҳисобига махсус ҳаракат сифатларини зарур бўлган кўникма ва малакаларини шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
оғир атлетикачиларни мусобақа шароитида штангани кўтаришда ҳар бир ёндошув имкониятларини намоён қилиш учун куч қобилиятига нисбатан техник тайёргарлигини оширишда мусобақа машқларини ассемитрик тартибда (куч сифати юқори спортчига техник машғулот, техник имконияти юқори спортчига куч машқларини) қўллаш ҳисобига спорт кўрсаткичларини ошириш имконияти такомиллаштирилган;
кўп йиллик спорт тайёргарлик тизимининг ҳар бир босқичларида мусобақа шароити бўйича организмнинг захира имкониятлари таъсирчанлигидан келиб чиқиб спорт натижаларини ўсишига таъсир қилувчи шиддат зоналаридаги оғирликлар ўзгарувчанлигини регламентлаштириш (мусобақага яқин асосан 4-5 шиддат зонасига ўтказиш) ҳисобига мусобақа шиддатини машғулот юкламасининг ҳажм нисбати бўйича янгича қўллаш услубияти ишлаб чиқилган;
оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик тизимини ўтиш даврида жисмоний тайёргарлик даражасини инобатга олиб толиқиш омилларини бартараф этиш учун шиддатли юкламалар қўлланилиши натижасида чарчоқ аломатларини ортишидан келиб чиқиб индивидуал ёндошув орқали иш қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган машқлар мажмуасини (ёзувчи ва букувчи мушаклар учун стречинг машғулотларини) ишлаб чиқиш ҳисобига организмни катта юкламаларга мослаштириш имконияти такомиллаштирилган;
оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик спорт тайёргарлик тизимида назарий ва илмий-услубий асос сифатида спорт маҳорати шаклланишининг турли босқичларида устувор йўналишларни белгилаш учун гуруҳдан гуруҳга ўтиш, саралаш, спорт маҳоратини ошириш ва эришилган натижаларни сақлаб қолишдаги стратегик ёндошувни такомиллаштирувчи воситалар ва методларни танлаш асосида мусобақа шароити бўйича машғулот юклама параметрлари вариативлигини рационаллаштириш ҳисобига оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимининг ўзбек модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёрлашнинг илмий назарий асослари бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
кўп йиллик спорт тайёргарлик тизимида оғир атлетикачиларни дастлабки саралаш бўйича таклифлар “Оғир атлетика назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2017 йил 28 июлдаги 434-сон буйруғига асосан 434-284 рақамли гувоҳнома). Натижада оғир атлетика бўйича саралаш ва танлаб йўналтириш имконияти 16-18% га яхшиланган;
“Ўзбекистон оғир атлетика миллий терма жамоаси” оғир атлетикачиларнинг куч қобилиятларини ривожлантириш учун дам олиш оралиқларини режалаштиришда организмнинг тўлиқ тикланиш имкониятидан келиб чиқиб кўп куч сарф қилинадиган машқларни динамик ва статик фаолиятда изотоник ва ён берувчи тартибда машғулотларга киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон оғир атлетика миллий терма жамоаси машғулот ва мусобақа жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 17 декабрдаги 04-21/12014-сон маълумотномаси). Натижада оғир атлетика машғулотларида куч қобилиятларини ривожлантириш имконияти 17% яхшиланган;
оғир атлетикачиларни мусобақа шароитида штангани кўтаришда ҳар бир ёндошув имкониятларини намоён қилиш учун куч қобилиятига нисбатан техник тайёргарлигини оширишда мусобақа машқларини ассемитрик тартибда қўллаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳри Республика олимпия захиралари коллежи оғир атлетика бўлимининг ўқув жараёнига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 17 декабрдаги 04-21/12014-сон маълумотномаси). Натижада даст кўтариш гуруҳи оғир атлетикачиларининг силтаб кўтаришдаги спорт натижаларини 21.6%га, силтаб кўтариш гуруҳи оғир атлетикачиларнинг даст кўтаришдаги натижаларини 22.4% га ошириш имконини берган;
кўп йиллик спорт тайёргарлик тизимининг ҳар бир босқичларида мусобақа шароити бўйича организмнинг захира имкониятлари таъсирчанлидан келиб чиқиб мусобақа шиддатини машғулот юкламасининг ҳажм нисбати бўйича янгича қўллаш услубияти бўйича таклифлар Ўзбекистон оғир атлетика миллий терма жамоалари тайёрлаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 17 декабрдаги 04-21/12014-сон маълумотномаси). Натижада модель тавсифлар кўп йиллик спорт тайёргарлигининг турли босқичларида натижадор ва истиқболли оғир атлетикачиларни самарали тайёрлаш имконияти 20% оширилган;
оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик тизимини ўтиш даврида жисмоний тайёргарлик даражасини инобатга олиб толиқиш омилларини бартараф этиш учун индивидуал ёндошув орқали иш қобилиятини сақлаб қолишга қаратилган машқлар мажмуасини қўллаш бўйича таклифлар Ўзбекистон оғир атлетика миллий терма жамоаларини тайёргарлик жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 17 декабрдаги 04-21/12014-сон маълумотномаси). Натижада оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев 109 кг гача бўлган вазн тоифасида даст кўтаришда 193 кг, силтаб кўтаришда 237 кг ва иккикураш йиғиндиси бўйича 430 кг натижа кўрсатиб “Токио-2020” XXXII ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган;
оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик спорт тайёргарлик тизимида назарий ва илмий-услубий асос сифатида спорт маҳорати шаклланишининг турли босқичларида устувор йўналишларни белгилаш учун гуруҳдан гуруҳга ўтиш, саралаш, спорт маҳоратини ошириш ва эришилган натижаларни сақлаб қолишдаги стратегик ёндошувни такомиллаштириш бўйича таклифлар “Оғир атлетика назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2017 йил 28 июлдаги 434-сон буйруғига асосан 434-284 рақамли гувоҳнома). Натижада таклиф этилаётган ўзбек модели асосида малакали оғир атлетикачиларнинг спорт тайёргарлиги даражасини аниқлаш ҳамда истиқболларини белгилаш имконияти 27.6% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish