Sayt test rejimida ishlamoqda

Жониев Фахриддин Қўлдошевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим педагогикасини модернизациялашнинг аксиологик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Ped346.
Илмий раҳбар: Дониёров Алишер Худойбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Тайланова Шоҳида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ахмедов Фурқат Қўлдошевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим педагогикасини модернизациялашнинг аксиологик асослари моҳияти, муаммолари ва унинг концептуал асосларини очиб бериш ҳамда такомиллаштириш моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим педагогикасининг аксиологик жиҳатлари бўлажак мутахассисларнинг касбий ижтимоийлашуви детерминанти сифатида қадриятли йўналганликнинг технологик ва шахсий-ижодий асосларини ўз-ўзини англашнинг “Олам – Мен – Келажак” триадаси билан архитектоник уйғунлиги барқарорлигига эришишни таъминланишини асослаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантириш тузилмаси интеллектуал-маданий салоҳиятнинг мотивацион, когнитив, креатив компонентларини хотира ва ўйлаш тезлигини (IQ-интеллект коэффициенти) генетик, миллий, тарихий, технологик омиллар билан бевосита ва билвосита боғлиқлигини микро, макро ва мегомуҳит таъсири билан трансформациялашув даражаси идентиклигини ҳиссий-тимсолий негизда белгилаш орқали аниқлаштирилган;
таълим-тарбия жараёнини аксиологик модернизациялашнинг мақбул ечимлари қадриятлар тизимининг ижтимоий буюртмага мувофиқлиги, ўқитиш сифатини белгилашда аксиологик мониторинг индикаторларига устуворлик бериш, таълим мазмунини танлашда таянч, вариатив, қадриятли негизларга таяниш каби педагогик шарт-шароитларнинг кооперация технологияси билан адаптивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида аксиологик билимларни қўллашнинг талабаларнинг конструктив сиёсий фаоллигини ошириш, толерантлик тафаккурни ривожлантириш, терминал ва инструментал қадриятларни маънавий фазилатлар (компетенциялар) тарзида ички англанишига эришиш каби истиқболли йўналишлари глобал таълимга асосланган планетар фикрлаш услубининг ақл соҳаси (ноосфера) билан интеграллашувини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар онгида аксиологик дунёқарашни шакллантиришда талабаларни интеллектуал-маданий ривожлантиришнинг дидактик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим педагогикасининг аксиологик жиҳатлари бўлажак мутахассисларнинг касбий ижтимоийлашуви детерминанти сифатида қадриятли йўналганликнинг технологик ва шахсий-ижодий асослари ҳамда талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантириш тузилмасини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университети ва  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетларида педагогикани аксиологик модернизациялаш концепцияси, талабалар онгида аксиологик таълим-тарбия динамикаси таснифини ташкил этишни такомиллаштиришда фойдаланилган ва ижобий натижаларга эришилган, шунингдек, илмий-тадқиқот иши натижаларидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида 2015–2017 йилларда бажарилган А-1-37 рақамли “Инсон капиталини ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни ва ролининг ижтимоий-педагогик жиҳатларини илмий-амалий тадқиқ этиш” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 89-03-295-сон маълумотномаси). Натижада миллий урф-одат ва анъаналарнинг таълим-тарбия жараёнида қўлланилиш усуллари, олий таълим тизимига аксиологик билимларни қўллаш истиқболлари концепцияси ишлаб чиқилган;
олий таълим тизимида аксиологик билимларни қўллашнинг талабаларнинг конструктив сиёсий фаоллигини ошириш, толерантлик тафаккурни ривожлантириш, терминал ва инструментал қадриятларни маънавий фазилатлар (компетенциялар) тарзида ички англанишига эришиш каби истиқболли йўналишларини такомиллаштиришга оид таклифлардан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида 2015–2017 йилларда бажарилган А-1-37 рақамли “Инсон капиталини ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни ва ролининг ижтимоий-педагогик жиҳатларини илмий-амалий тадқиқ этиш” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги 89-03-295-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшовчи ёшлар орасида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг самарали тарғиботига ижобий натижа берган;
таълим-тарбия жараёнини аксиологик модернизациялашнинг мақбул ечимлари қадриятлар тизимининг ижтимоий буюртмага мувофиқлиги, ўқитиш сифатини белгилашда аксиологик мониторинг индикаторларига устуворлик бериш, таълим мазмунини танлашда таянч, вариатив, қадриятли негизларга таяниш каби педагогик шарт-шароитларнинг кооперация технологияси билан адаптивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Mahalla” телерадиоканали томонидан  тайёрланган “Хизмат доирасида”, “Журналист нигоҳида”, кўрсатувларини  тайёрлаш жараёнида тадбиққа тортилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” Телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 07 октябрдаги 01-16-370-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар, қолаверса халқимизни, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар бўйича маълум билим ва кўникмаларга эга бўлишларига, миллий қадриятлар мавзудаги туркум теле дастурларнинг мазмун-мундарижасини янада бойитиш ва сифатини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish