Sayt test rejimida ishlamoqda

Cултонова Ўғилой Набиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):   “Техника олий таълим муассасаларида физика ўқитиш методикасини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш”, 13.00.02-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Ped148.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуф, педагогика фанлари доктори, профессор; Камолходжаев Шаробидин Мухиддинович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Жўраев Ҳусниддин Олтинойевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетенциявий ёндашув асосида олий муассасаларида физика ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий техник таълим муассасаларида физика фанини ўқитишнинг методик тизими ўқитувчининг инновацион фаолияти, талабанинг мустақил таълим олиши дидактик жараёнининг педагогик-психологик компонентларини инновацион таьлим муҳитида тажриба фаолияти вариативлигини соддалаштириб бориш асосида аниқлаштирилган;
физикани ўқитишнинг методик жиҳатларига ижодий ёндашувнинг таркибий қисмлари бўлажак техник муҳандисларга индивидуал психологик мотивацион-ҳиссий ва иродавий хусусиятлари ҳамда талабанинг ўқув фаолиятини индивидуаллиги ва вариативлигига касбий  фронтал лаборатория ишларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг физикадан билимлари сифатини ошириш модели физикага концептуал асосларга таянган ҳолда физикани ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг методологик, фаолиятли-технологик, шахсий-натижавий даражаларининг қайта алоқага киришувининг интенсивлигини таълим жараёнларини касбий дифференциаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
физикага оид мотивацион-қадриятли, образли, амалий  компонентлари муаммоли ва контекстли ўқитишнинг экспериментал жиҳатларини ошириш, талабаларнинг ўзини ўзи ривожлантириш, экспериментал фаолиятини индивидуаллаштириш ҳамда ўзгарувчанлик муҳитини фанлараро практикум параметрларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак техник муҳандисларни тайёрлашда физикадан мустақил ўқув фаолиятига компетенциявий ёндашув ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш истиқболларини стратегик аниқлаш асосида такомиллаштирилган, касбий физика курси бўлимларидан лаборатория ишларини илмий йўналтириш, талабалар томонидан ўзлаштириш даражаси бўйича аниқлашга қаратилган баҳолаш мезонлари ва модулли ўқитиш индикаторларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компетенциявий ёндашув асосида олий муассасаларида физика ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак техник мутахассисларга физика ўқитишнинг методик тизими (мақсад, мазмун, шакл, восита ва метод) ижодий ёндашув ўқитувчининг инновацион фаолияти, талабанинг мустақил таълим олиши, англаш, хотирада сақлаш, олган билимларини амалиётга қўллаш татбиқ этиш мазмунининг таркибий қисимлари талаба ва ўқитувчининг ўзаро боғлиқлиги асосида такомилаштиришга оид таклифлар асосида “Физика фанидан савол ва масалалар” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғига асосан берилган 356-006 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, физика ўқитишнинг ҳозирги холатини таҳлил этиш ва замонавий педагогик технологияларни физика фанини ўқитишда қўллаш имкониятларини аниқлашга эришилган.
бўлажак техник муҳандисларга физика ўқитишнинг индивидуал ва психологик мотивацион-ҳиссий  ва иродавий хусусиятлари ҳамда талабанинг мувофиқлаштирувчи ўқув ва амалий фаоллигини стратегик диагностикага устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-07-3904/04-сон далолатномаси). Натижада, компетентли ёндашувни физика фанини ўқитишдаги ўзига хос назарий методологик ва амалий фаолият жиҳатларини аниқлашга эришилган;
компетентли ёндашув асосида фанлар интеграцияси физика курси ва касбий фанларни ўзаро боғлиқлиги воситаларидан фойдаланиш таълимнинг уч томонлама бирлашувини таъминлаш жараёни ва мотивацияси модели яратилиб талабанинг билим, ижодкорлиги инновацион қобилияти ва қизиқишларини баҳолаш мезонлари, изланувчанлигини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда ривожлантириш механизмини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Физика фанидан савол ва масалалар” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғига асосан берилган 356-006-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак техник мухандисларни тайёрлашда физика фанини ўқитишнинг педагогик моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
физика фанидан маъруза, лаборатория ва амалий машғулотларни талабаларга индивидуал ва табақалашган «Шахсга йўналтирилган таълим» , “Ақлий ҳужум”, “Дидактик ўйин”, STEAM”, “Блиц”, “Кейс стади” технологиялари босқичларига устуворлик бериш асосида таълимнинг янги моделини амалиётга татбиқ этиш технологияси такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Физика фанидан савол ва масалалар” номли дарслик яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғига асосан берилган 356-006-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, фанлараро ўқув машғулотидаги таянч тушунчаларнинг алоқадорлик кўрсатгичлари мезонларини аниқлашга эришилган;
ўқитувчи ва талабарнинг фаолиятини ижодий муҳит яратувчи креатив ёндашувлар ўқитувчининг инновацион фаолияти, талабаларнинг мустақил таълим олишга таянган холда ўқитувчи ва талабаларни турли фаолиятини интеграллаш асосида физика фанини мазмунини ўзлаштиришга оид илмий - методик қўлланма ва дарсликлар ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-07-3904/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак техник муҳандисларнинг касбий қобилиятини оширишнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish