Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаметова Дилнавоз Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг амалий инглиз тили кўникмаларини аудиториядан ташқари  машғулотларда ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped408.
Илмий раҳбар: Уста-Азизова Дилноза, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори профессор;  Кадирова Мунира, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида талабаларнинг амалий инглиз тили кўникмаларини аудиториядан ташқари машғулотларда  ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг амалий инглиз тилидан кўникмалари тилни ривожлантириш учун шароит яратиш, оғзаки, мажозий, ўзини ўзи ривожлантиришнинг конструктив-технологик ва интеллектуал-ижодий параметрларини ижодий ва танқидий фикрлашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг дарсдан ташқари машғулотлардаги фаолияти таьлим олишга қизиқишлари, коммуникативлик, ишчанлик кобилияти, эмоционаллик даражаларини гомоген ва гетероген гуруҳларда коммуникатив жараёнларни босқичма-босқич фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
аудиториядан ташқари машғулотларда талабаларнинг ижодий фаолиятини репродуктив ва маҳсулодор даражалари “ENGLISH CLUB” тўгаракларида дидактик жаранларининг педагогик мақбул ечимларни топиш ва натижага эришишнинг босқичларини аниқлаштириш асосида  такомиллаштирилган;
талабаларнинг аудиториядан ташқарида мустақил фикрлашини ривожлантириш касбий фаоллик,  ижодий-яратувчанлик даражаларини оширишга қаратилган мустақил ўқиш,   муаммоли-интегратив, таркибий-мазмуний ва  қадриятли-семантик компонентларни киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг дидактик-методик компетентлигини ривожлан-тиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг дидактик-методик компетентлигини ривожлантириши маълумотлилик, саводхонлик, ижодкорлик, санъаткорлик даражалари аутодидактик бошқарув ҳаракатлари орқали аниқлаштирилган таклиф ва хулосалардан ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 сентябрдаги 02-07-2188/04-сон маълумотномаси).  Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг дидактик-методик компетенцияларини мустақил таълим компонентлари орқали ривожлантиришга эришилган;
қадриятли-мотивацион, изланувчан-ахборотли, рефлексив, процессуал-фаолиятли, дидактик-технологик, когнитив-баҳолаш компонентларини интегратив таъминлаш асосида ривожлантирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг дидактик-методик компетентлиги тузилмасига оид таклиф ва хулосалардан А-1-23-рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6     сентябрдаги02-07-2188/04-сон маълумотномаси) Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини дидактик-методик компетентлиги тузилмасини такомиллаштириш имконияти оширилган;
мавжудлик, интенсив, ижодкорлик кўрсаткичлари орқали такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг дидактик-методик компетентлигини ривожлантириш моделига оид таклиф ва хулосалардан А-1-23-рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 сентябрдаги 02-07-2188/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг дидактик-методик компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
адаптив ва репродуктив ўқитишга трансформация парадигмаси ўзгаришлари контекстида ривожлантирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг дидактик-методик компетентлигига оид таклиф ва хулосалардан ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6сентябрдаги 02-07-2188/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси дидактик-методик компетентлигини ривожлантиришнинг модулли босқичларини аниқлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish