Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Жамшид Исмоилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини  ривожлантириш», (13.00.01)- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped1413.
Илмий раҳбар: Холиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, Рахматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлиги эмоционал-иродавий босқичли ўқитиш тамойилларини адаптив ва рефлексив техник-ижодкорлик муносабатларига валидлигини таъминлаш асосида ривожлантирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий  компетентлигини ривожлантириш модели мазмунли, мақсадли, методологик ва баҳолаш-натижали компонентларини касбий-амалий йўналтирилган ижодкорлик барқарорлигига мутаносиблигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий  компетентлиги модели ижодий масалаларнинг қийинчилик даражаларини таққослаш, синтезлаш, мавҳумлаштириш, умумлаштириш ва фанлараро алоқадорлик принциплари бўйича педагогик тафаккурнинг конструктив мазмунига муаммоли-фаолиятли мослаштириш асосида  такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил фаолияти ижодий масалаларни ишлаш кўникмалари, диалогик интенсивлиги, жамоадаги эмоционал-педагогик муҳит шароитлари ҳамда ижтимоий компетенцияларга рационал-технологик интеллектуал салоҳиятни динамик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда компетентли, тизимли ва фаолиятли ёндашувларни мазмунли, мотивацион ва эмоционал-иродавий компонентлар уйғунлигини  таъминлаш асосида ривожлантиришга оид таклифлар асосида “Олий математика” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 552-сон буйруғига асосан берилган 522-097 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг касбий компетенлигини ривожланиришга доир илмий манбаларни педагогик ва психологик таҳлил этиш имконияти кенгайтирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий  компетентлигини ривожлантириш модели мақсадли, методологик, мазмунли ва баҳолаш-натижали компонентлар асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 сентябрдаги 02-07-2248/04 сон маълумотномаси). Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштирилган;
бўлажак мухандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш касбий – амалий  йўналтирилган (муаммоли-фаолиятли, ижодий) масалаларни даражалаштириш, таққослаш, тахлил ва синтез, мавхумлаштириш, умумлаштириш ва фанлараро алоқадорлик ўрнатиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Олий математика” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 552-сон буйруғига асосан берилган 522-097 рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантирувчи техник масалалар ишлаш кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда фундаментал билимларни ривожлантириш, мустақил ижодий фаолиятни ташкил этиш, касбий йўналтирилган масалалар ечиш бўйича асосланган таклифлар асосида “Олий математика” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 552-сон буйруғига асосан берилган 522-097-рақамли гувоҳнома). Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетенлигини ривожлантиришнинг дидактик имконятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish