Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Собир Зиядуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Номутахассис таълим йўналишлари учун ахборот технологияларидан мультимедиали дидактик воситаларни шакллантириш механизмлари” 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped1284.
Илмий раҳбар: Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида номутахассис таълим йўналишлари учун ахборот технологияларидан мультимедиали дидактик воситаларни шакллантириш ва ундан таълим жараёнида фойдаланиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари ўқув жараёнида мультимедиали воситаларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари дарс жараёнида медиа воситалар орқали ахборотни узатиш ва дидактик масалаларни ечиш усуллари, ундан фойдаланишнинг педагогик мақсадлари мазмунини очиб бериш асосида  аниқлаштирилган;
мультимедиали дарслик яратишга қўйиладиган психологик-педагогик талаблар таркиби дидактик воситаларнинг мотивацион таъсирга эга интерфаол мезонларни (ўқитиш ҳамкорлиги, билимлар базаси, ортга қайтиш) киритиш асосида такомиллаштирилган;
электрон дарсликларни педагогик лойиҳалаш босқичлари мультимедиа воситаларини тузилмавий (функционал мақсадга кўра, ўқитиш воситалари ва тизимларига кўра) ҳамда педагогик фаолият кўринишлари бўйича туркумлаш (чизиқли, гиперматнли, қўлланмали, яратиш) асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари номутахассис таълим йўналишлари учун “Таълимда ахборот технологиялари” фанининг илмий-услубий таъминоти модуллашган электрон дастурий воситаси ва мультимедиали электрон дарсликдан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Номутахассис таълим йўналишлари учун ахборот технологияларидан мультимедиали дидактик воситаларни шакллантириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
олий таълим муассасалари ўқув жараёнида мультимедиали воситаларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари, дарс жараёнида медиа воситалари орқали ахборотни узатиш ва  дидактик масалаларни ечиш усуллари, ундан фойдаланишнинг педагогик мақсадлари мазмуни, мультимедиали дарслик  яратишга қўйиладиган психологик-педагогик талаблар, дидактик воситаларнинг мотивацион таъсирга эга интерфаол мезонларга оид таклифлар А5-037 рақамли “АКТ соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари учун масофавий таълим электрон тизимини ишлаб чиқиш” (2015-2017 йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 сентябрдаги 89 03 3366-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида касб-ҳунар таълим муассасалари учун масофавий таълим ресурслари ишлаб чиқилган ва электрон бошқарув тизими жорий этилган;
олий таълим муассасалари номутахассис таълим йўналишлари учун “Таълимда ахборот технологиялари” фанининг илмий-услубий таъминоти, модуллашган электрон дастурий воситаси ва мультимедиали электрон дарсликдан фойдаланиш методикасига оид таклиф ва тавсиялар асосида олий таълим муассасалари номутахассис таълим йўналиши 5111700-Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш бакалавриат таълим йўналиши учун “Ахборот технологиялари” фанидан ўқув қўлланма яратилган (Самарқанд давлат университетининг 2020 йил 30 ноябрдаги 4-сон қарорига асосан 262-сон нашр рухсатномаси). Мазкур қўлланма номутахассис бакалавриат таълим йўналишлари талабаларининг мультимедиа ресурслари билан ишлаш малакаларини ошириш, мультимедиали дидактик воситалар яратиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
электрон дарсликларни педагогик лойиҳалаш босқичлари мультимедиа воситаларини тузилмавий ҳамда педагогик фаолият кўринишлари бўйича туркумлашга оид таклифлар асосида “Таълимда ахборот технологиялари” фани бўйича мультимедиали электрон дарслик ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 сентябрдаги 89 03 3366-сон маълумотномаси). Мазкур электрон дарслик талабаларнинг ахборот технологияларга оид билимларини мустаҳкамлаш, мустақил таълим олишларини қўллаб-қувватлаш, ўз-ўзини назорат қилиш имкониятларини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish