Sayt test rejimida ishlamoqda

Акимов Таирнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Хитой тилидаги соматик фразеологизмлар: шаклланиши ва семантикаси”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1509.
Илмий раҳбар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Насирова Саодат Абдуллаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хитой тилидаги «бош», «кўз», «юрак», компонентли соматик фразеологизмларнинг структураси ва лексик-семантик хусусиятлари, хитой бадиий адабиёти ва нутқ жараёнида қўлланиш даражаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хитой тили соматик фразеологизмлари ўзбек синологиясида умумлаштирилиб, мазкур жараёнда тилда амал қилган қонуниятлар ва уларнинг сўзлашув тилида катта аҳамиятга эга эканлиги очиб берилган;
«бош», «кўз», «юрак» компонентли соматик фразеологизмларнинг шаклланиши ва семантикаси аниқланиб, «юрак» компонентли фразеологизмларнинг сермаҳсуллиги аниқланган;
«бош» сўзи билан боғлиқ фразеологизмларда 首shǒu «бош»га нисбатан 头tóu «бош» сон жиҳатдан кўплиги, 头tóu аксарият ҳайвонларга, 首shǒu эса кишиларга нисбатан қўлланилиши далилланган;
хитой матбуот материалларида баъзи бир фразеологизмларнинг семантик жиҳатдан хато ишлатилаётгани («视shì– кўрмоқ» билан  «看kàn – кўрмоқ» сўзларининг (刮目相视guā mù xiāng shì,  刮目相看guā mù xiāng kàn – бошқача кўз билан қарамоқ) иборалар ўрни алмаштирилиб қўлланаётгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитой тили соматик фразеологизмлари шаклланиш ва семантикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хитой тилидаги соматик фразеологизмларнинг илмий таҳлили натижалари хитой халқнинг урф-одатларини, маданияти ва менталитетини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган (ХХР Шанши педагогика университетининг 2021 йил 1 мартдаги 05-0321-сон маълумотномаси). Пировардида, хитой тилини кенг ўрганиш учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган. Тадқиқотда тўпланган маълумотлар хитой тилини мукаммал ўрганишга муҳим материал бўлиб хизмат қилган;
ҳозирги хитой тилида соматик фразеологизмларни тўғри қўллаш ва муқобил вариантларини таржима қилиш, ёзма ва оғзаки нутқда ифодалаш борасида олинган хулосалардан Конфуций номидаги Ўзбек-хитой институти илмий йўналишларида, ўқув жараёнида, хусусан, «Хитой тили» дарсларида қўлланилган (Конфуций номидаги Ўзбек-хитой институтининг 2021 йил 10 январдаги 1-сон маълумотномаси). Жорий этилган материаллар тингловчиларда соматик фразеологизмлардан оғзаки ва ёзма мулоқотда тўғри истифода этиш ҳамда таржима қилиш кўникмасини ҳосил қилишга хизмат қилган;
хитой тили фразеологизмларининг таржима ва лингвомаданий хусусиятларидан олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилган 52 қисмли «Ғарбга саёҳат» мультсериалини таржима қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телеканали ДУК, 2020 йил 19 февраль 01-35-401-сон маълумотномаси). Натижада хитой тилидаги фразеологизмларни тўғри тушунтириш ҳақидаги савол-жавоблар радио эшиттириш мазмунини бойитишга ва тингловчиларнинг хитой тилидаги фразеологизмларга оид билимларини чуқурлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish