Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабоева Феруза Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълимда “Она тили ўқитиш махсус методикаси”  модулини ўқитиш самарадорлигини ошириш технологиялари», 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1588.
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилором Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Якубжанова Дилобар Батировна, педагогика фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда “Она тили ўқитиш махсус методикаси” модулини ўқитиш самарадорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тилини ўқитиш самарадорлиги талабаларда методик кўникмаларни векторли-изчил ривожлантириш нутқий кластер талабларини халқаро баҳолаш дастурларига боғликлигини фаол нутқ вазиятига мослашиш, ўз фикрини турли шаклларда равон ва аниқ ифодалай олиш малакаларини ҳосил қилиш асосида такомиллаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларга она тилини ўқитиш махсус методикаси эшитиш нуқсонларини ўз-ўзини ривожлантиришдаги эҳтиёжларини қондиришга қаратилган таълим вазифаларини умумий, хусусий ахлоқий қадрият меъёрларини шакллантириш, тузатиш ва компенсациялаш асосида такомиллаштирилган;
она тили ўқитиш махсус методикаси модели боланинг потенциал имкониятларини намоён қилишга қаратилган билимларни мустаҳкамлаш, дарсларнинг ахборот таъминотининг янги авлодини яратиш, ўқитишнинг махсус техник-педагогик жиҳатларини вербал ва новербал мулоқотга мослаштириш асосида  такомилаштирилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг тил ўрганиш мотивлари дактил, дактил-оғзаки, оғзаки-дактил нутқни ўргатишнинг вариативлик тамойиллари ва нутқий-мотивацион коррекциялаш адаптивлиги инсоннинг шахсий хусусиятлари, мослашув ва реабилитация чоралари ҳиссий ва руҳий зўриқишларни босқичма-босқич камайтириб бориш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда “Она тили ўқитиш махсус методикаси”  модулини ўқитиш самарадорлигини ошириш технологиялари мавзусида олиб борилган илмий тадыиыотлар асосида:
она тилини ўқитиш самарадорлиги талабаларда методик кўникмаларини векторли-изчил ривожлантириш, нутқий кластер талабларини халқаро баҳолаш дастурларига мотивацион боғлиқлигини таъминлаш, тузатиш ва бузилишларининг индивидуал хусусиятларининг таҳлили асосида такомилаштиришга оид таклифлари мазкур муассасаларнинг тайёрлов синфи “Технология (Предметли амалий таълим)” дарслиги ишлаб чиқилган (Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг 2020 йил 30 сентябрдаги 01/11-01/15-1109-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4235-сон маълумотномалари). Натижада олий таълим ва ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари таълим мазмуни интеграциясига эришилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларга  она тилини ўқитиш махсус методикаси эшитиш нуқсонларини тузатиш ва компенсациялаш, ўз-ўзини ривожлантиришдаги эҳтиёжларини қондиришга қаратилган таълим вазифаларини ҳал қилиш, умумий, хусусий, ахлоқий қадрият меъёрларини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ИТД-1-62 рақамли “Ногирон болаларни тарбиялашда оила, боғча, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини таъминлашнинг илмий-методик асосларини яратиш”  номли (2012-2014 йй.) грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4235-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак сурдопедагогларнинг эшитишида муаммолари бўлган болаларга она тилини самарали ўргатиш амалиётига методик жиҳатдан тайёрлашга эришилган;
она тили ўқитиш махсус методикаси модели боланинг потенциал имкониятларини намоён қилишга қаратилган билимларни мустаҳкамлаш, барча дарсларнинг ахборот тўйинганлигини ошириш, ўқитишнинг махсус техник-педагогик жиҳатларини фаоллаштириш  асосида  такомилаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ИТД-1-62 рақамли “Ногирон болаларни тарбиялашда оила, боғча, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини таъминлашнинг илмий-методик асосларини яратиш”  номли (2012-2014 йй.) грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4235-сон маълумотномаси). Натижада  талабаларнинг вақт ва макондан қатъий назар заиф эшитувчи, кар болаларга оғзаки ва ёзма нутқни ўргатиш бўйича мустақил фаолиятини методик амалиёт билан боғлиқ равишда  тизимли ташкил этиш имконияти кенгайтирилган;
кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг тил ўрганиш мотивлари дактил, дактил-оғзаки, оғзаки-дактил нутқни ўргатишнинг вариативлик тамойиллари ва нутқий-мотивацион коррекциялаш адаптивлиги инсоннинг шахсий хусусиятлари, мослашув ва реабилитация чораларининг рационаллагини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  “Она тили ўқитиш махсус методикаси” фани бўйича Давлат таълим стандартлари ва модулли  якуний назорат топшириқлари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4235-сон маълумотномаси), Натижада сурдопедагогика йўналиши талабаларининг она тилига оид билим, кўникма, малакалари ва компетенцияларини тизимли ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish