Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Гулноз Негматовнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Ped109.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Илмий маслаҳатчи: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик мулоқот воситасида тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида касбий тафаккурни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари сифатли касбий тайёргарлик омили сифатида шахсга йўналтирилган ёндашув орқали врач ва мижознинг ўзаро муносабатларининг инсонпарвар йўналганлиги, даволаш ишида оқилона қарорлар қабул қилишга доир онгли муносабатининг динамиклик жиҳатини тиббий педагогика билан интегративлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантириш тузилмаси билим, тажриба ва зеҳн орқали касалликни аниқлай олиш қобилияти, тиббий ташхис қўйиш, тиббий муолажаларни амалга оширишга тайёрлик компонентларнинг мажмуавий таҳлил, назарий ва амалий-клиник таққослаш, образли-шартли умумлашма қилиш, технологик қарорлар қабул қилиш, рефлексив-баҳоловчи назорат каби фикрий жараёнлар билан қайта алоқага киришув даражаси интенсивлигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантириш жараёнида ҳамкорликдаги биргаликдаги фаолиятни ташкил этиш моделининг амалий компоненти ўқув мақсадлари дарахтини дихотомик тавсифга эга талабаларнинг мустақил тадқиқотчилик фаолияти билан интеграциясини таъминлашга доир кўргазмали, кўрсатмали-репродуктив методларга асосланган интегратив технологиянинг биринчи ва  муаммоли-ривожлантирувчи ўқитиш усулларига устуворлик берилган иккинчи даражаларининг мунтазам бир-бирини бойитиб бориш механизмини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ташхис, баҳолаш, билимларни ўзлаштиришнинг адабий ва ҳаётий манбалари, технологик моделлар каби педагогик воситалар,  намойишли, ўқитувчининг хатти-ҳаракатларини “кўчириб ўтказиш”, муаммоли, лойиҳавий, моделлаштириш каби методлар, назарий-тадқиқотчилик, амалий-изланишли, ижодий-гуруҳий, индивидуал-креатив машғулотларнинг интеграллашувини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
педагогик мулоқот воситасида олий таълим муассасалари талабаларида касбий тафаккурни ривожлантиришга оид компетенциявий, рефлексив ёндашувларга устуворлик бериш асосида муаммоли масалаларни лойиҳалаш, муаммога қадамба-қадам ечим топиш, касбий-амалий ҳаракатлар манбаи сифатида ўқув ахборотларининг тўлиқлиги, тўғрилиги, истиқболни кўзда тутишини аниқлаштириш, микро ва макро даражадаги тадқиқотчилик топшириқларни танлашни ўзида акс эттирувчи алгоритмга асосланган механизмни татбиқ этишга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогик мулоқот воситасида тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида касбий тафаккурни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятларини сифатли касбий тайёргарлик омили сифатида шахсга йўналтирилган ёндашув орқали врач ва мижознинг ўзаро муносабатларининг инсонпарвар йўналганлиги, даволаш ишида оқилона қарорлар қабул қилишга доир онгли муносабатининг динамиклик жиҳатини тиббий педагогика билан интегративлигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклифлардан 5111000 – Касб таълими (5510100 – Даволаш иши) бакалариат йўналиши талабалари учун “Касбий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-109-рақамли гувоҳнома). Натижада, тиббиёт олий таълим муассасаси талабаларида касбий компетентликни ривожлантиришга хизмат қилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантириш тузилмасини билим, тажриба ва зеҳн орқали касалликни аниқлай олиш қобилияти, тиббий ташхис қўйиш, тиббий муолажаларни амалга оширишга тайёрлик компонентларнинг мажмуавий таҳлил, назарий ва амалий-клиник таққослаш, образли-шартли умумлашма қилиш, технологик қарорлар қабул қилиш, рефлексив-баҳоловчи назорат каби фикрий жараёнлар билан қайта алоқага киришув даражаси интенсивлигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5111000 – Касб таълими (5510100 – Даволаш иши) бакалариат йўналиши талабалари учун “Касбий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-109-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тиббий педагогларда касбий тафаккурни ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган;
педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантириш жараёнида ҳамкорликдаги биргаликдаги фаолиятни ташкил этиш моделининг амалий компонентини ўқув мақсадлари дарахтини дихотомик тавсифга эга талабаларнинг мустақил тадқиқотчилик фаолияти билан интеграциясини таъминлашга доир кўргазмали, кўрсатмали-репродуктив методларга асосланган интегратив технологиянинг биринчи ва  муаммоли-ривожлантирувчи ўқитиш усулларига устуворлик берилган иккинчи даражаларининг мунтазам бир-бирини бойитиб бориш механизмини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ИЗ-2020041512-рақамли “Тиббий таълим педагоглари учун “Тиббиёт педагогикаси” электрон методик порталини яратиш (2021-2023 йй.) номли  амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 2 апрелдаги 03/1442-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак тиббиёт ходимларида касбий дискурсни ривожлантиришга хизмат қилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини ташхис, баҳолаш, билимларни ўзлаштиришнинг адабий ва ҳаётий манбалари, технологик моделлар каби педагогик воситалар,  намойишли, ўқитувчининг хатти-ҳаракатларини “кўчириб ўтказиш”, муаммоли, лойиҳавий, моделлаштириш каби методлар, назарий-тадқиқотчилик, амалий-изланишли, ижодий-гуруҳий, индивидуал-креатив машғулотларнинг интеграллашувини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5111000 – Касб таълими (5510100 – Даволаш иши) бакалариат йўналиши талабалари учун “Касбий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи, 356/7-109-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларни касбий-изланишли тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
педагогик мулоқот воситасида олий таълим муассасалари талабаларида касбий тафаккурни ривожлантиришга оид компетенциявий, рефлексив ёндашувларга устуворлик бериш асосида муаммоли масалаларни лойиҳалаш, муаммога қадамба-қадам ечим топиш, касбий-амалий ҳаракатлар манбаи сифатида ўқув ахборотларининг тўлиқлиги, тўғрилиги, истиқболни кўзда тутишини аниқлаштириш, микро ва макро даражадаги тадқиқотчилик топшириқларни танлашни ўзида акс эттирувчи алгоритмга асосланган механизмни татбиқ этишга доир илмий таклиф ва тавсиялардан AIF 2/20 - “Техник йўналишдаги олий ўқув юртларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали муҳандисларни тайёрлаш сифатини ва ўқитувчилар малакасини ошириш” (2019-2021 йй) мавзусидаги  халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2021 йил 2 апрелдаги 03/1442-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда касбий-ижодий тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish