Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязов Бекзод Очиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда мустақиллик даврида фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2019.1.PhD/Tar 418.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қирғизбоев Муқимжон, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Базарбоев Рахимназар Жуманазарович, тарих фанлари доктори, доцент; Бекимбетов Бахадыр Мырзабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва малий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади истиқлол йилларида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларининг ижтимоий-сиёсий аҳамиятини тизимли равишда ва тарихийлик тамойиллари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ифода этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини таъминлаш, маҳалла, миллий урф-одатлар ва қадриятлар асосида халқ ҳаётини бошқариш, улар фаолиятини фаоллаштириш ва ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этиши далилланган;
сиёсий партияларнинг ғоя ва мафкураларидаги ўзаро мухолифийлик жиҳатлари тадрижий йўл билан шаклланганлиги натижасида парламент ва маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик ўринлари учун партиялараро курашлар ҳам жамиятда плюрализмнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар яратганлиги, партиялар дастурий мақсадларини ва номзодларини қўллаб-қувватлаган сайловчиларнинг манфаатларини изчил илгари суриш учун зарур имкониятга эга бўлганлиги асосланган;
фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш тизими ривожланишининг тарихий хусусиятлари ҳамда миллий ва маънавий қадриятларидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш имкониятининг яратилиши мaҳaллa фaoлиятини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кенгaйтириш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрув oргaнлaри билaн ўзaрo яқин мунoсaбaтлaрини тaъминлaшга асос бўлаётганлиги далилланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида фуқаролик жамияти қуришнинг концептуал асосларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган бўлса-да, ислоҳотлар  халқаро талабларга жавоб бера оладиган фуқаролик жамиятига оид концептуал ҳужжатлар ва қонунчиликни такомиллаштириш билан чекланиб, уларнинг жамиятда ижроия ҳокимиятининг бош ислоҳотчилиги асосида амалга оширилгани сабабли  белгиланган стратегик мақсадлар амалга ошмай қолганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзуга доир олиб борилган тадқиқотлар юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар қуйидагича тарзда жорий қилинди:
мамлакатда ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган таклифларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тадбирларини амалга ошириш учун дастур ва тарғибот материалларини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгашининг 2019 йил 14 июндаги 04-13/2766-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг сиёсий фаоллигини янада оширишга, бўш вақтдан самарали фойдаланишига хизмат қилган;
ўзбек халқининг ўз илдизлари ва тарихига, миллий қадриятларига таяниб, маҳалланинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатидаги ўрнини ривожлантириш, маҳаллаларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам дастуридаги таклифларида ҳам ўз аксини топган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 17 июндаги 02-01/367-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг қалби, руҳияти, маънавий, бадиий оламини, борлиқни бадиий-эстетик англаш хусусиятларини янада яхшироқ билиш, маънавий-эстетик эҳтиёжларини сифатли қондиришга хизмат қилган;
нодавлат-нотижорат ташкилотлар ассоциацияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши раислари ҳамкорлигида ўтказилган ўқув машғулотларида, Маънавият ва маърифат бўлимлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган ўқув семинарларида кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2019 йил 09 июлдаги 02/09-928-19-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг қалби, руҳияти, маънавий, бадиий оламини, борлиқни бадиий-эстетик англаш хусусиятларини янада яхшироқ билиш, маънавий-эстетик эҳтиёжларини сифатли қондиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish