Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқаров Диёрбек Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инновацион ёндашувлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш» (13.00.01)- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1655.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашувлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмалари креатив қобилиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик, ахборот-конструктив технологиялар муҳитига ижодий ёндашувларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари субъект-субъект муносабатларига интеграллашган ҳаракатлар тизими билан рефлексифликни педагогик жараёнларнинг адаптивлигига мослаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги интегратив ёндашув, ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантириш индикаторларидан иборат алгоритмик босқични самарали мулоқот жараёнлари билан идиентлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги даражалари истиқболли ташхислаш, ижтимоий-ахборот муҳити, мақсадли, мазмунли-ташкилий ва баҳоловчи-ташхисловчи функционал компонентларини босқичма-босқич киритиб бориш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашувлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмалари креатив қобилиятларни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик, ахборот-конструктив технологиялар муҳитини ижодий ёндашувлар натижаларини киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклфилар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4267/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда интегратив, фаолиятли, табақалашган ва ахборот-технологик ёндашувлар асосида касбий кўникмаларни шакллантириш жараёнининг педагогик имкониятларини аниқлаштириш имконияти оширилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари субъект-субъект муносабатларига асосланган интеграллашган ҳаракатлар тизими билан рефлексифликни педагогик жараёнларнинг адаптивлигига таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклфилар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4267/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришдаги дидактик жиҳатларини кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги интегратив ёндашув, ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантириш индикаторларидан иборат алгоритмик босқични самарали мулоқот жараёнлари билан идиентлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4267/04-сон далолатномаси). Натижада, инновацион ёндашувлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги даражалари истиқболли ташхислаш, ижтимоий-ахборот муҳити, мақсадли, мазмунли-ташкилий ва баҳоловчи-ташхисловчи функционал компонентларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4267/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish