Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Шахноза Шукуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Медиа технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларни назарий ва амалий кўникмаларга ўргатиш (рус тилини ўқитиш мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1148.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Асилова Гулшан Асадовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади медиа технологиялар ёрдамида бўлажак рус тили ўқитувчиларини назарий ва амалий кўникмаларга ўргатишнинг педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
медиа технологиялар ёрдамида бўлажак рус тили ўқитувчиларини назарий ва амалий кўникмаларга ўргатиш тизими мазмунини такомиллаштириш босқичлари (медиа саводхонлик, оммавий ахборот воситаларини ўзлаштириш, медиа компетентлик)нинг педагогик имкониятлари медиа-технологиялар ва веб-квестларнинг дидактик тамойилларини бирлаштириш асосида кенгайтирилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларини назарий ва амалий кўникмаларга ўргатиш модели «Университет медиа кутубхонаси», медиа-каталоглар ва медиатекаларни мультидастурлашга мўлжаллаб оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларини назарий ва амалий кўникмаларга ўргатиш тизими ахборотнинг хусусияти, медиа технологиялари, баҳолаш ва мониторинги экстраполяциясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларини устувор маълумотларни бериш, баҳолаш ва кузатиб бориш орқали медиа маданиятини кенг ривожлантириш имкониятларини яратиш учун «Рус тили дунёсида», «Замонавий рус тили» электрон  манбаларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиа технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларни назарий ва амалий кўникмаларга ўргатишга доир тадқиқот натижалари асосида:
оммавий ахборот манбаларидан керакли маълумотларни қидириш, танлаш, қайта ишлаш, сақлаш, улардан самарали фойдаланиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, келажакда ўқитувчилар томонидан ўқув материалларини ўзлаштиришда қобилиятларни шакллантириш бўйича таклифлар И-ХТ-0-19929 Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)»номли инновацион лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020  йил 11 августдаги 89-03-3252-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг келгусидаги касбий сифатларини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш қобилиятларини ривожлантириш, изланиш, фикрларни шакллантириш, сўзлаш, жараёнининг вақтни бошқариш каби кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилиш имконияти кенгайтирилган;
медиали стрим технологияларини бўлажак ўқитувчиларни ўқитиш жараёнига самарали қўллаш, хусусан, бўлажак рус тили ўқитувчиларини назарий ва амалий кўникмаларга ўргатиш модели «Университет медиа кутубхонаси», медиа-каталоглар ва медиатекаларни оптималлаштириш бўйича таклифлардан  И-ХТ-0-19929 -»Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйичаэлектрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)» номли инновацион лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 августдаги 89-03-3252-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув материалларини подкастлар шаклида таҳсил олувчиларга етказиш учун қўшимча имкониятлар яратилиб, ушбу технологиядан ўқув жараёнида фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
ишлаб чиқилган «Рус тили дунёсида», «Замонавий рус тили» электрон ресурсларидан А1-ХТ092997 давлат рақами билан рўйхатидан ўтган «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» инновацион лойиҳасининг амалий вазифаларини бажаришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020  йил 11 августдаги 89-03-3252-сон маълумотномаси). Натижада, веб-хизматлар орқали подкастларни яратиш ва узатиш жараёнида бўлажак ўқитувчилар учун уларни юклаб олиш, материални тўлиқ ўзлаштириш учун уларни кўриш, масофавий маслаҳатлар олиши таъминланган,;
экспериментал Дастур асосида ишлаб чиқилган материаллар ва таклифлардан А1-ХТ092997 давлат рақами билан рўйхатидан ўтган «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» инновацион лойиҳасининг амалий вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020  йил 11 августдаги 89-03-3252-сон маълумотномаси). Натижада, «Университет медиа кутубхонаси» технологиялари, медиа-каталоглар ва медиа-кутубхоналарни такомиллаштириш асосида бўлажак рус тили ўқитувчиларининг медиа-компетенциялари ривожланган, веб-хизматлар орқали подкастларни яратиш ва юбориш жараёнида уларнинг масофавий маслаҳатлар олиши таъминланган, уларни юклаб олиш ва материални тўлиқ ўзлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish