Sayt test rejimida ishlamoqda

Оманқулова Шоҳида Нематилло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини такомиллаштириш” 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped1168.
Илмий раҳбар: Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Халилов Фахриддин, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлилигини модулли ўқитиш технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик жиҳати ўқувчиларнинг мусиқа ва санъатга қизиқишларини ошириш орқали миллий идентикликни шакллантиришнинг прагматик хусусиятларини таъсирчанлик даражаси барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини такомиллаштиришнинг мотивацион, махсус, мусиқий, ижрочиликка доир, педагогик таркибий қисмлари мусиқа таълимига компьютер технологиялари, маданий дастурий воситаларни адаптив қўллашнинг структур ва утилитар  жиҳатларидан мактаб репуртуарида фойдаланишнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
модулли ўқитиш технологиялари асосида бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик моделини мазмунли компоненти ўқув материалларини йирик блоклар асосида тизимлаштириш, интеграллашган дидактик мақсадларни ўқув элементларига ажратиш, мусиқий-педагогик маҳоратни мантиқий ўзлаштириш босқичларини кластерли ёндашув билан ички интеграцияни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг хусусий-методик даражаси “Дирижёрлик” электив курсини макро, микро ва субмодуллар кўринишида лойиҳалаш, муаммоли, амалий фаолиятга йўналтирилган, кўргазмали-продуктив, лойиҳавий ва креатив методларни педагогик фаолиятни индивидуал қўллаб-қувватлаш картаси билан амалий уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини  такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик жиҳати ўқувчиларнинг мусиқа ва санъатга қизиқишларини ошириш орқали миллий идентикликни шакллантиришнинг прагматик хусусиятларини аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан 5111100 – Мусиқа таълими бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5428-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчиларини тайёрлашда мутахассислик фанларини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини такомиллаштиришнинг мотивацион, махсус, мусиқий, ижрочиликка доир, педагогик таркибий қисмлари мусиқа таълимига компьютер технологиялари, маданий дастурий воситаларни адаптив қўллашнинг структур ва утилитар  жиҳатларидан мактаб репуртуарида фойдаланишнинг дидактик имкониятларини кенгайтиришга оид таклифлари 5111100 – Мусиқа таълими бакалавриат таълим йўналишида тажриба-синовдан ўтказилган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5428-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетентлик даражаларига оид мусиқий-ижодий, ижрочилик, педагогик кўникмаларини такомиллашишига хизмат қилган;
модулли ўқитиш технологиялари асосида бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик моделини мазмунли компоненти ўқув материалларини йирик блоклар асосида тизимлаштириш, интеграллашган дидактик мақсадларни ўқув элементларига ажратиш, мусиқий-педагогик маҳоратни мантиқий ўзлаштириш босқичларини кластерли ёндашув билан ички интеграцияни таъминлашга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2016-2018 йилларда бажарилган ПЗ-2016-0905173317 рақамли “Ўқувчиларни касб-ҳунарга самарали йўналтириш орқали умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими узвийлигини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5428-сон маълумотномаси). Лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган тавсиялардан фойдаланиш бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг хор ва хоршунослик, дирижёрлик, вокал ижрочилиги, чолғу ижрочилиги, мусиқа тарихи, мусиқий асарлар таҳлилига оид компетенцияларига оид кўрсаткичларнинг 13-14 фоиз ўсишига эришилган;
бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг хусусий-методик даражаси “Дирижёрлик” электив курсини макро, микро ва субмодуллар кўринишида лойиҳалаш, муаммоли, амалий фаолиятга йўналтирилган, кўргазмали-продуктив, лойиҳавий ва креатив методларни педагогик фаолиятни индивидуал қўллаб-қувватлаш картаси билан амалий уйғунлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан  “Бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида касбий компетентлилигини  такомиллаштириш мазмуни” номли методик тавсияномани ишлаб чиқишда  фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 89-03-5428-сон маълумотномаси).  Натижада бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларини модулли ўқитиш технологиялари асосида дирижёрлик оид касбий компетентлилигини  такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish