Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Хуршидахон Садиқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кохлеар имплантли болаларнинг эшитув-нутқий реабилитацияси», 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1587.
Илмий раҳбар: Аюпова Мукаррам Юлдошевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Мамаражабова Зулфия Норбоевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Файзиева Убайда Юнусовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кохлеар имплантли болаларни эшитув-нутқий реабилитациялашнинг самарали омилларини аниқлаш ва коррекцион иш мазмунини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кохлеар имплантли болалар билан олиб бориладиган сурдопедагогик иш мазмуни ўйинли муҳитнинг тиббий-гигиеник, коррекцион-педагогик, валидлик ва ишончли, ўз фаолияти маҳсулларини муқобил танқидий қайта ишлаш асосида ривожлантирилган;
кохлеар имплантли болаларнинг эшитув-нутқий реабилитацияси кинестетик идрок тамойилларини прогнозлаш, нутқий-процессуал таъсирнинг яхлит концентрик босқичларини аниқлаш, меъёрий-аксиологик мезонларни меҳнат ва ижтимоий муҳитга мазмунли-компонентли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
кохлеар имплантли болаларнинг эшитув-нутқий жароҳатдан кейинги физиологик тикланиши ҳиссий чарчаш, пассив фаолият, эшитиш идрокининг пастлиги, вербал ва новербал мулоқотдаги нофаоллик ҳамда ҳаётда ижтимоий яккаланиш ҳолатларини адекват  бартараф этиб бориш асосида ривожлантирилган;
кохлеар имплантли болаларнинг эшитув-нутқий реабилитацияси модули коррекцион-ақлий микромашғулотларни коммуникатив-амалий мулоқотга йўналган динамик-векторли коррекциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кохлеар имплантли болаларни эшитув-нутқий реабилитацияси юзасидан олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида:  
кохлеар имплантли болалар билан олиб бориладиган сурдопедагогик иш мазмуни ўйинли муҳит гигиеник, педагогик, психологик, ташкилий талаблари  ва рефлексив қайта алоқага асосланган, коммуникатив амалий мулоқотга йўналган методларни ўзаро оптималлаш асосида ривожлантиришга оид таклифлар асосида “Кохлеар имплантли болалар билан логопедик иш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-102-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89.03-4287-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларни кохлеар имплантли болалар билан боғлиқ касбий фаолиятга самарали тайёрлаш жараёни яхшиланган;
кохлеар имплантли болаларнинг эшитув-нутқий реабилитациясини баҳоловчи мезонлар нутқий эшитув ва кинестетик идрок тамойилларини комплекс прогностик, процессуал, диагностик таъсирнинг концентрик босқичларига оптималлаштириш асосида “Кохлеар имплантли болалар билан логопедик иш” номли ўқув қўлланма тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-102-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89.03-4287-сон маълумотномалари). Натижада, бўлажак мутахассисларни кохлеар имплантли болалар билан боғлиқ касбий фаолиятга самарали тайёрлаш жараёни методик таъминоти яхшиланиб, кохлеар имплантли болаларни ўқитиш самарадорлиги ошишига эришилган;
кохлеар имплантли болаларни эшитув-нутқий реабилитациялаш технологиялари тиббий-педагогик-психологик ёндашувлар ва  ривожлантирувчи таълим методларини интеграциялаш асосида “Кохлеар имплантли болалар билан логопедик иш”  номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-102-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89.03-4287-сон маълумотномаси). Натижада коррекцион-педагогик ишларнинг самарадорлигини оширишда мутахассислар ва ота-оналар иштирокини мақсадли таъминлашга эришилган;
кохлеар имплантли болалар эшитув-нутқий фаолиятга тайёрлигини баҳолаш мезонларини оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан ИТД-1-61-рақамли “Дефектология таълим йўналиши бўйича бакалавр ва магистрларни тайёрлаш жараёнига замонавий таълим моделлари таъсирини тадқиқ этиш” номли амалий грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89.03-4287-сон маълумотномаси). Натижада, кохлеар имплантли болаларни мустақил нутқий мулоқотга тайёрлаш усуллари, воситалари ота-оналар ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish