Sayt test rejimida ishlamoqda

Маттиев Уткир Бегматдулобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIX ўрталари – XX аср бошларида Туркистонда афғон фуқаролари тарихи”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1 PhD/Tar664.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтияр Эргашевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқова Раҳбар Эргашевна тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср ўрталари – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятларида афғон фуқароларининг жойлашуви, турмуш тарзи, машғулотлари, уларнинг минтақа сиёсий ва иқтисодий-ижтимоий  ҳаётидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон аҳолиси миллий таркибида мустамлакачилик сиёсати сабабли “этник озчиликни ташкил қилувчи халқлар” ибораси қўлланила бошланганлиги ва бу тушунча Европадан кириб келган халқларга нисбатан эмас, балки, ерли миллат вакиллари билан тарихан ягона геосиёсий ҳудудда яшаб келаётган халқларга нисбатан ишлатилганлиги, уларнинг тарихига доир воқеалар чуқур таҳлил қилинмасдан масалага бир томонлама ёндашилганлиги далилланган;
мустамлака даврида Туркистонга кириб келган афғон фуқароларининг миграцияси йўналишлари (Туркистон, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги), шакллари (мажбурий, ихтиёрий, мавсумий, мажбурий-ихтиёрий), сабаблари ва уларнинг Туркистон генерал губернаторлиги вилоятлари бўйича ҳудудий жойлашувига дахлдор бўлган маълумотлар асосланган;
Афғон фуқароларининг сиёсий (айғоқчилик, ҳарбий, империялар позициясини мустаҳкамлаш учун хизмат қилиш), ижтимоий (этник таркиби, турмуш тарзи), иқтисодий (савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги) ҳаёти билан боғлиқ фаолиятига тегишли маълумотлар очиб берилган.
Россия империяси ҳукмрон доираларининг Туркистонда юритган миллий сиёсати ва унинг мазмун моҳиятини афғон ҳукмрон доиралари ва фуқароларидан маҳаллий аҳоли билан муносабатларда воситачи сифатида фойдаланишдан ташқари, афғонларнинг ўлка миллий озодлик кўрашларига аралашишини олдини олишда фойдаланишга қаратилганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX асрнинг ўрталари – XX аср бошларида Туркистонда афғон фуқаролари тарихига оид олинган натижалар ва ишнинг  илмий янгиликлари асосида:
халқаро муносабатлар асосларидан бирини илмий ҳамкорлик ташкил қилиб келганлиги ҳисобга олинган ҳолда, Туркистонда истиқомат қилган афғон фуқароларининг юртимиздаги таълим жараёнлари билан боғлиқ маълумотлар ўрганилиб, ундан Самарқанд давлат университетида амалга оширилган Ф3-202001047 “Ўзбекистонда мадраса таълим тизими электрон порталини яратиш” мавзусидаги лойиҳа ишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 27 апрелдаги 10-1229-сон маълумотномаси). Бу юртимиз ҳудудидаги анъанавий таълим даргоҳларининг нафақат ўлкамиз, балки бутун минтақа халқлари учун ҳам хизмат қилганлиги ҳақидаги маълумотларни бойитишга,  XIX аср ўрталари – XX аср бошларида Туркистонда яшаган афғон фуқароларининг таълим олиши билан бирга, уларнинг аҳоли ижтимоий ҳаётига таъсирини ҳам ёритиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришга мўлжалланган Давлат Дастури V банди ижросини амалиётга тадбиқ этиш, миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида Республика маънавият ва маърифат маркази фаолиятида миллатлараро тотувликни тарғиб этиш масалаларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 23 декабрдаги 0202-1114-сон маълумотномаси). Бу эса кўпмиллатли Ўзбекистон халқларининг тарихий алоқалари ҳақидаги маълумотларни янада кенгайтиришга хизмат қилган;
ЎзМТРКА “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган айрим кўрсатувлар, хусусан, “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда диссертация материалларидан фойдаланилган (“O’zbekiston tarixi” телеканалининг 2020 йил 16 сентябрдаги 02-40-851-сон маълумотномаси). Бу эса XIX аср ўрталари – XX аср бошларида Туркистонда яшаган афғон фуқароларининг минтақа бўйлаб жойлашуви, уларнинг ҳаёти ва турмуши тарихига доир маълумотларни ва уларнинг аҳамиятини кенгроқ ёритиб беришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish