Ташходжаев Рустам Баходирходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уч кластерли коллинеар бўлиниш механизмлари», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси, тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/FM28.
Илмий раҳбар: Насиров Авазбек Каримович,физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Усманов Пазлиддин Нуритдинович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Хугаев Авас Васильевич, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Физика-техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уч кластерли коллинеар бўлиниш механизмларини тавсифловчи назарий формализмни ривожлантириш ва бўлинишнинг коллинеарликка олиб келувчи сабабни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳақиқий учга бўлиниш жараёнини тавсифлаш учун янги учталик ядро системаси усули ишлаб чиқилган ва айрим ҳолларда коллинеар учга бўлиниш табиатда мавжудлиги аниқланган;
235U(nth,f) реакцияда кетма-кет коллинеар учга бўлинишда 82Ge+72Ni+82Ge канали энг эҳтимолли эканлиги топилган;
132Sn ядросининг 72Ni+50Ca системасига яқин жойлашиши бир вақтда (ёки деярли кетма-кет) коллинеар учга бўлиниш учун жуда муҳимлиги кўрсатилган;
72Ni ва 50Ca орасидаги бўлиниш тўсиғи 50Ca ва 132Sn орасидагига нисбатан баландроқлиги кўрсатилган;
учталик ядро системасининг коллинеар бўлинишига олиб келувчи узулиш арафасидаги бошланғич шартлар топилган ва уларнинг бўлиниши учун муҳимлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Уч кластерли коллинеар бўлиниш механизмларини тадқиқ қилиш асосида:
252Cf ядросининг ўз-ўзидан бўлинишида 70Ni+50Ca+132Sn каналининг уч кластерга коллинеар бўлиниши эҳтимоллиги бошқа каналларга нисбатан каттароқлиги хорижий илмий журналларда (Journal of Physics G, 2017; Physical Review C, 2016; Physical Review C, 2017) коллинеар учга бўлиниш каналини аниқлашда фойдаланилган. Илмий натижанинг қўлланилиши оғир ядроларнинг коллинеар учга бўлиниш механизмини аниқлашга хизмат қилган;
252Cf ядросининг учга бўлинишида Ni ва Sn орасидаги нисбий масофа 24 фм дан катта бўлиши системанинг ноколлинеар парчаланишига олиб келиши мумкинлиги хорижий илмий журналларда (International Journal of Physics E, 2016; European Physical Journal A, 2017; Physical Review C, 2017) бўлинишни коллинеар ёхуд ноколлинеарлигини аниқлашда фойдананилган. Илмий натижанинг қўлланилиши 252Cf ядросининг ноколлинеар учга бўлиниш ҳолларини аниқлашга хизмат қилган.