Sayt test rejimida ishlamoqda

  Юлдашева Махпузаҳон Қобилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳалқаро тамойиллари ва Ўзбекистон тажрибаси”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ss129.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Ss/Tar/21.02.
Расмий оппонентлар:  Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Жўраев Сайфиддин Ахматович, сиёсий фанлар доктори,  профессор .
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва   оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  глобаллашув жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг халқаро тамойиллари асосида Шарқдаги ривожланган давлатлар  ҳамда Ўзбекистон тажрибасини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларини  аниқлашдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жахон “ахборот маконида” ташқи сиёсий   тарғиботнинг    турли маанфаатли куч марказларининг муайян даражада геосиёсий қарама-қаршилигига сабаб  бўлиши билан бир қаторда ўз манфаатларини инсоният онгига сингдиришга қаратилган ҳаракатлари ахборот хавфсизлигига таҳдид бўлиб, бу «очиқлик-холислик-шаффофлик» тамойилига асосланган ҳолда жахон “ахборот макони” ҳолатини  баҳолашнинг  мухим  сиёсий   индикаторларидан бири  эканлиги асосланган;
Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига мос  ташқи сиёсати тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ахборот  ахборот хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий тармоқлардан «маънавий-мафкуравий-ахлоқий» ёндошув асосида фойдаланиш  халқаро ахборот алмашув маконида самарали омиллардан бири эканлиги исботланган;
ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг   миллий стратегияси самарасини  баҳолашда «маънавий-информацион, мафкуравий-иммунитет» ёндошуви асосида   маънавий ва ахлоқий мезонларни ишлаб чиқишннг зарурати  асослаб берилган;   
ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг   миллий тизимни ривожлантиришда илғор жахон тажрибаларига кўра  илмий тадқиқотлар устуворлигига эришиш, кадрлар таёрлашда замонавий  ёндошув,  «сунъий интелект» орқали манфаатли лойиҳалар яратишни  оммалаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Глобаллашув жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳалқаро тамойиллари ва Ўзбекистон тажрибаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 ахборот хавфсизлигига таҳдидлар бўйича ташқи сиёсий тарғиботдаги «очиқлик-холислик-шаффофлик»  тамойили  хозирги кунда жаҳондаги турли куч марказларининг геосиёсий қарама-қаршилигининг «ахборот макони»га кўчганлиги, глобаллашув жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий тармоқлардан «маънавий-мафкуравий-ахлоқий»  ёндошув асосида фойдаланиш халқаро ахборот алмашув маконида  Ўзбекистон тажрибасининг муҳим омили бўлиб, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг миллий ривожланиш стратегиясининг  маънавий ва ахлоқий мезонларини «маънавий-информацион, мафкуравий-иммунитет» ёндошуви асосида       ишлаб чиқиш билан бир қаторда  глобаллашув  жараёнларида   ахборот хавфсизлигини                                                        таъминлашга қаратилган миллий тизимни ривожлантиришда илмий-тадқиқотлар устуворлиги, кадрлар  таёрлашда замонавий ёндошув, «сунъий интелект» орқали манфаатли лойиҳалар яратишни  оммалаштириш бўйича берилган илмий янгилик ва таклифлардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг чора-тадбирлар дастурига киритилиб, Ҳаракат фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2020 йил 10 февралдаги 169/20-сон  маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижалари манфаатдор қатламлар бу ёши, жинси, ирқи ва миллатидан қаътий назар, Ўзбекстон фуқароларидир, чунки бугунги глобаллашган ахборот оқими замон ва  макон, аудитория танламагани боис, тадқиқот иши барча учун бирдек аҳамиятли эканлиги эътироф этилган.
ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг халқаро ва миллий хавфсизликни таъминлашдаги ўрни, бу жараённинг  минтақалараро стратегик, ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш жараёнида ахборотлашган жамиятга сиёсий, маънавий, ижтимоий таъсири, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг халқаро меъёрий жиҳатлари, Ўзбекистон шароитидаги миллий хусусиятлари Республика Маънавият ва маърифат марказининг  2017-2020 йилларда амалга оширилган амалий тадқиқотлар давлат грантлари лойиҳаси доирасида “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш” мавзусидаги давлат грантини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон шароитидаги миллий хусусиятлари Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 8 январдаги 03/07-29-сон маълумотномаси). Марказнинг ҳудудий ва масофавий семинар-тренингларида, маънавият тарғиботчисига қўлланма серияси асосида “Ахборотлашган жамиятда маънавий хавфсизлик масалалари” рисоласи  чоп этилиб, глобаллашув жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича амалий тренинглар ўтказишда фойдаланилган. Натижада, фуқароларда соғлом дунёқарашни кучайтиришга доир чора-тадбирлар самарадорлигининг ортишига эришилган;
  халқаро ташкилотлар ва ривожланган давлатлардаги мавжуд ахборот хавфсизлигига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг 2020 йил 27 январдаги маълумотномаси). Натижада, мазкур Академия тингловчиларининг глобаллашувнинг миллий маданиятларга шиддатли таъсир этиш имконияти кенгайиб бораётгани, ушбу жиҳатлар эса аксарият ҳолларда таҳдид сифатида намоён бўлаётгани, бугунги кунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш масалаларига доир назарий билимлари ва амалий тажрибаларининг ортишига эришилган;
глобал ахборотлашув шароитида ахборот хуружлари кўламининг кенгайиши, халқаро тажрибаларга ёндашув, Шарқ мамлакатлари тажрибасининг соҳага доир ислоҳотлари бўйича Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали дастурларидан ўрин олган “Маърифат ёғдуси”, “Журналист нигоҳида” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (“Маҳалла” телеканали ДУКнинг 2019 йил 27 декабрдаги 01/18-336-сон маълмуотномаси). Натижада, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларининг ёритилиши миллий қонунчилик ва халқаро тажрибага оид маълумотларнинг илмий-таҳлилий тадқиқоти бўйича замонавий аудиториянинг назарий савиясининг ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish