Sayt test rejimida ishlamoqda

Маманазаров Абдусамат Абдусаитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Миллий бойлик таркибий қисмларини диверсификациялашнинг назарий асослари», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Iqt861.
Илмий раҳбар: Джураев Тошболта Тухтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматов Ахметжон Атажанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий бойлик таркибини диверсификациялаш ва улардан мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда самарали фойдаланишга қаратилган илмий-назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий бойликни тадқиқ қилиш ва унга таъриф беришда муаммога икки томонлама, яъни, ижтимоий қиймат ва нафлилик жиҳатдан ёндашишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги асосланган;
миллий бойликнинг табиий ресурслар қисмидан фойдаланиш даражасини ҳисоблаш усули ҳақиқатда ўзлаштирилган (TRQhu) ва умумий заҳираси аниқланган ресурслар (TRQz) ўртасидаги нисбатни ифодаловчи “Самарадорлик индекси”ни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
миллий бойликнинг номолиявий активлар таркибини иқтисодиётнинг энг асосий субъектларидан бири бўлган уй хўжалиги секторида ҳарид қилинган узоқ муддат истеъмол қилинадиган мол-мулк қийматининг жорий йилда истеъмол қилинган қисмини киритиш орқали диверсификациялаш асосланган;
миллий бойлик таркибидаги табиий ресурслар қийматини дисконтлаш орқали табиий-ресурс комплекси (ТРК) кўрсаткичи, унинг ялпи ички маҳсулот, экспорт ва бандликдаги улушининг юқори ҳамда қуйи чегараси мезонлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий бойлик таркибий қисмларини диверсификациялашнинг назарий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий бойлик категориясига ижтимоий қиймат ва ижтимоий нафлилик нуқтаи-назаридан ёндашиш орқали берилган муаллифлик таърифи «Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт» номли ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-118 рақамли гувоҳномаси). Ушбу янгиликдан ўқув қўлланмада фойдаланиш қиймат қонуни нафақат товар ва хизматлар, моддий, номоддий ва интеллектуал бойликлар, балки, шу билан бирга, бевосита мамлакат миллий бойлигига ҳам тегишли эканлиги, унинг ҳам ижтимоий қиймати ҳамда ижтимоий нафлилиги мавжудлигини илмий асослашга хизмат қилган;
ҳақиқатда ўзлаштирилган (TRQhu) ва умумий заҳираси аниқланган ресурслар (TRQz) ўртасидаги нисбатни ифодаловчи “Самарадорлик индекси”ни қўллаш орқали такомиллаштирилган миллий бойликнинг табиий ресурслар қисмидан фойдаланиш даражасини ҳисоблаш усулидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида даражасини аниқлаш жараёнида амалиётга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 12 майдаги 01/1-03-17/2-38-сон маълумотномаси) мамлакатда мавжуд бўлган табиий ресурслардан фойдаланиш Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатда табиий ресурслар заҳираларининг ўзгариши, улардан фойдаланиш жараёнлари ва унинг самарадорлигини ҳисоблаш методологияси такомиллаштирилган.
миллий бойликнинг номолиявий активлар таркибини иқтисодиётнинг энг асосий субъектларидан бири бўлган уй хўжалиги секторида ҳарид қилинган узоқ муддат истеъмол қилинадиган мол-мулк қийматининг жорий йилда истеъмол қилинган қисмини киритиш орқали диверсификациялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида мамлакатда аҳоли томонидан жамғарилган мол-мулк қийматини ҳисоблаш жараёнида амалиётга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 12 майдаги 01/1-03-17/2-38-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатда уй хўжалиги секторида узоқ муддат хизмат қиладиган товарларнинг истеъмол даражасини аниқроқ ҳисоблашга, бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида асосий воситаларнинг ҳақиқий эскирганлик даражасини аниқлашга, асосий капитал истеъмолини «узлуксиз инвентаризация усули» бўйича ҳисоблашга эришилган;
миллий бойлик таркибидаги табиий ресурслар қийматини дисконтлаш орқали ишлаб чиқилган табиий-ресурс комплекси (ТРК) ҳамда унинг ялпи ички маҳсулот, экспорт ва бандликдаги улушини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида миллий бойлик унсурларидан бири бўлган табиий ресурсларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрнини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 13 июлдаги 03/14-01-6/10-2874-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада мавжуд бўлган барча турдаги табиий ресурслар даражасидаги ўзгаришларнинг мамлакат иқтисодий ўсишига таъсирини аниқроқ ҳисоблашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish