Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Татьяна Людвиговнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон сейсмик фаол зоналарида сейсмик режим параметрлари ва ер ости сувлар гидрогеокимёвий кўрсаткичлари ўзгаришининг қонуниятлари», 04.00.06–Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/FM53.

Илмий маслаҳатчи: Артиков Турдали Усмоналиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.

Расмий оппонентлар: Максудов Сабит Хамидович, физика-математика фанлари доктори; Атабеков Икрам Урманович, физика-математика фанлари доктори; Аронов Аркадий Гесселевич, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон сейсмик фаол зоналарида сейсмик жараённинг ва ер ости сувларининг гидрогеокимёвий параметрлари ўзгаришларининг макон-замондаги қонуниятларини аниқлаш ҳамда улар асосида сейсмик фаоллашишни узоқ ва ўрта муддатли прогноз қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ягона сейсмик фаол зона чегарасида кетма-кет содир бўлган кучли зилзилаларнинг намоён бўлиши қонуниятлари, яъни кейинги кучли зилзиланинг содир бўлиши эҳтимоли катта бўлган макон-замондаги оралиқлар аниқланган;

турли сейсмик фаол зоналардаги сейсмик фаоллик даврлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганувчи усул ишлаб чиқилган;

илк бор сейсмик режимнинг прогностик параметрлари мажмуаси бўйича регионда талофатли зилзилалар содир бўлганда сейсмик фаол зоналарда сейсмик ҳолатнинг ўзгаришини ҳисобга олувчи, кутилаётган сейсмик фаоллашиш жойларини синоптик прогноз қилиш услубияти ишлаб чиқилган;

илк бор ер ости сувларининг гидрогеокимёвий кўрсаткичлари дисперсиясининг вақт бўйича ўзгаришини ва сейсмик фаол зонанинг барча чегараларида ёки унинг кузатиш қудуқлари жойлашган локал сегментларида ажралган сейсмик энергия ўртасидаги ўзаро аҳамиятли боғлиқлик аниқланган;

зилзилалардан аввал гелий (Не) параметрларининг аномал ўзгариши амплитудаси ва намоён бўлиш давомийлигини тайёрланаётган зилзилаларнинг энергетик класси ва унинг кузатиш пунктидан олислигини боғлаб турувчи регионал эмпирик боғланишлари ўрнатилган, шунингдек даракчи ўзгаришларининг самарали ва чегаравий радиуси баҳоланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистоннинг сейсмик фаол зоналарида сейсмик режим параметрлари ва ер ости сувларининг гидрогеокимёвий кўрсаткичларидаги қонуниятларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

турли сейсмик фаол зоналарда сейсмик фаоллашиш даврлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашнинг ишлаб чиқилган усули ва унинг асосида тузилган схематик хариталар Фавқулотда вазиятлар вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 2/4/15-2363-сон маълумотномаси). Натижалар Марказий Осиё минтақасида кучли зилзила содир бўлганда Ўзбекистонда яқин йилларда сейсмик фаоллашиш эҳтимоли катта бўлган сейсмик фаол зоналарни белгилаш имконини берган;

ер ости сувлари гидрогеокимёвий кўрсаткичларининг ўзгаришларини тадқиқ қилишнинг ишлаб чиқилган усуллари Фавқулотда вазиятлар вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 2/4/15-2363-сон маълумотномаси). Натижада кучли зилзилаларнинг тайёрланиши билан боғлиқ бўлган прогностик аномалияларни ажратиш ва республикадаги ҳар бир кузатув станциясидаги турли гидрогеокимёвий кўрсаткичларни ахборотлилигини баҳолаш имконини берган;

сейсмик режимнинг прогностик параметрлари мажмуаси бўйича сейсмик фаоллашиши кутилаётган зоналарни аниқлашнинг ишлаб чиқилган усули ва унинг асосида тузилган синоптик прогнознинг схематик хариталари Фавқулотда вазиятлар вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 2017 йил 24 октябрдаги 2/4/15-2363-сон маълумотномаси). Татбиқ этиш натижалари Ўзбекистон ҳудудида узоқ муддатли прогнознинг 29 та компакт областларини ажратиш, бу областларнинг ҳар бирида жорий сейсмологик аҳволни баҳолаш, уларда яқин йилларда кучли зилзилаларни содир бўлиш эҳтимоли бўйича рангларга ажратиш ва Ўзбекистон ҳудудида 2016–2017 йилларда содир бўлган қатор кучли зилзилаларни узоқ муддатли прогноз қилиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish