Sayt test rejimida ishlamoqda

Зикриёев Азиз Садуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Инсон капиталини ривожлантиришда касбий соғлиқ ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1083.
Илмий раҳбар: Абдураҳмонова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Абдуманнон Бухарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иш жойларида КСХТ натижасида инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий соғлиқ ва хавфсизлик тушунчаси қурилиш объектларида хавф-хатарни англатувчи чизиқлар ва махсус белгилар хусусиятини аҳамиятли ҳисоблаган ҳолда такомиллаштирилган;
касбий соғлиқ ва хавсизликнинг салбий оқибатларини муайян миқдорга яхшилаш инсон капиталини ривожлантирган ҳолда зарар ва йўқотишларни камайтиришга, шу билан бирга, қурилиш жараёнида инсон капиталини умумий зарарларни кескин камайтиришга олиб келиши асослаб берилган;
соҳа корхона ва ташкилотларида соғлиқ ва хавфсизликни таъминлашга йўналтирган “Хавфсиз иш муҳити”, “Хавфсиз иш маданияти”, “Санитари ва гигена хизмати”, ”Бахтсизлик индекси” ва “Ноль жароҳатланиш режаси”ни қамраб олган дастур ишлаб чиқилган;
мулкчилик шаклидан катьий назар курилиш обьектлари сметаларига мехнат мухофазаси учун харажатлар ажратиш қисмини киритиш, ишчи-ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар миқдорини инсон қадр қиммати ва оилавий ҳалатини тўлиқ ҳисоблаган ҳолда ҳисоблаш ҳамда жароҳатлар ва касбий касалликлар оқибатида ногиронлик юки ва шикастланишнинг оғирлик даражаси бўйича нисбий ногиронлик миллий шкаласини яратиш каби таклифлар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инсон капиталини ривожлантиришда касбий соғлиқ ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касбий соғлиқ ва хавфсизликнинг такомиллашган  тушунчаси моҳияти  бўйича тавсиялардан “Қурилиш соҳасида касбий соғлиқ ва хавфсизликни таъминлаш бўйича тавсиялар” амалий қўлланма Қурилиш вазирлигининг ШНК 3.01.02-20 “Қурилишда хавфсизлик техникаси” янги нашрида,  қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг “Умумий қоидалар” 1.15-бандини   ва “Қурилиш майдончаларини, иш участкаларини ва иш ўринларини ташкил қилиш” бўлимлари бандларини ҳамда О-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги 09-06/7292-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида иш жойларида ишчи-ходимларнинг қурилиш меъёрлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари бўйича қўшимча изоҳли тавсиялар фаолият самардорлигини оширишга хизмат қилган;
касбий соғлиқ ва хавсизликнинг салбий оқибатларини муайян миқдорга яхшилаш инсон капиталини ривожлантирган ҳолда зарар ва йўқотишларни камайтиришга, шу билан бирга, қурилиш жараёнида инсон капиталини умумий зарарларни кескин камайтиришга олиб келиши бўйича таклифлардан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига тадбиқ этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 2021 йил 7 июндаги 05/13-1485-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида иш жараёнида корхоналарда эҳтимолий бахтсиз ҳодисалар содир бўлиш хавфини бошқариш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш натижасида 2020 йилнинг 3-чорагида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришдаги умумий жароҳатланиш 17 фоизга камайиб, умумий ҳолда 77,5 млн. сўм ижтимоий-иқтисодий зарар тежалган;
корхона ва ташкилотларда соғлиқ ва хавфсизликнитаъминлашга йўналтирган “Хавфсиз иш муҳити”, “Хавфсиз иш маданияти”, “Санитари ва гигена хизмати”, ”Бахтсизлик индекси” ва “Ноль жароҳатланиш режаси”ни қамраб олган дастуридан' Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил 1 июлдаги 01/00-03/17-7863-сонли маълумотномаси). Натижада, иш жойларида соғлиқ ва хавфсизлик хизматини ташкил этишнинг 3 йўналишини-меҳнат гигиенаси, ходимлар хавфсизлиги ва уларнинг фаровонлигини бирлаштирадиган  ҳамда  ишлаб чикаришдаги  жароҳатланиш ва касб касаллиги кўрсаткичларининг  пасайишида  иш  берувчиларга кўмаклашувчи  еттита "Олтин  коидалар"ни амалга  оширилишига  каратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкон берган;
мулкчилик шаклидан катьий назар курилиш обьектларининг сметаларига мехнат мухофазаси учун харажатлар ажратиш қисмини киритиш, ишчи-ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар миқдорини инсон қадр қиммати ва оилавий ҳалатини тўлиқ ҳисоблаган ҳолда ҳисоблаш ҳамда жароҳатлар ва касбий касалликлар оқибатида ногиронлик юки ва шикастланишнинг оғирлик даражаси бўйича нисбий ногиронлик миллий шкаласини яратиш каби таклифлар рақами № 002811) Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган Республика Кенгаши қарорининг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 2 июндаги А/Н-38/01-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Халкаро меҳнат ташкилотининг “Курилишда соғлиқ ва хавф-сизлик” тўғрисидаги 167-сонли конвенциясига қўшилиш истиқболларини ўрганиш, иш жойларида унинг энг асосий мақсади ва афзалликлари бўйича тушунтириш чор-тадбирларини ишлаб чиқишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish