Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Отамурод Таштемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ”Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини ривожлантиришнинг молия-кредит механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Мoлия, пул муoмaлaси вa крeдит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.4.PhD/Iqt869.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Куллиев Истам Янгимуродович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнес субъектларини ривожлантиришнинг молия-кредит механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларни самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида солиққа тортиш механизмининг “фаол ҳаракат модели” яратилган;
кичик бизнес субъектларини кредитлаш борасидаги хорижий тажрибалар асосида рақамли технологияларни кенг жорий этган ҳолда микромолиявий хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида банк инфратузилмалари тармоқларини ташкил этиш тавсия этилган;
кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш ва уларни зарур ресурслар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплашнинг имтиёзли тартиби тавсия этилган;
молия-кредит воситалари орқали иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган молиявий маблағларни (жумладан, инвестиция ссудалари бўйича қарзларни узайтириш) айланма маблағлар сифатида “тез пуллар”ни ажратиш бўйича устувор йўналишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини ривожлантиришнинг молия-кредит механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларни самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида солиққа тортиш механизмининг “фаол ҳаракат модели”ни яратиш юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29-августдаги 526-сонли “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси 2021 йил 1 мартдаги 21-15541-сон маълумотномаси). Натижада солиқ мажбуриятларини бажаришни енгиллаштиришга ҳамда солиқ юкини қисқартиришга йўналтирилган солиқ сиёсати такомиллаштирилган;
кичик бизнес субъектларини кредитлаш борасидаги хорижий тажрибалар асосида рақамли технологияларни кенг жорий этган ҳолда микромолиявий хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида банк инфратузилмалари тармоқларини ташкил этиш таклифи АТБ Микрокредитбанк томонидан банк амалиётига жорий қилинган
(АТБ Микрокредитбанкнинг 2021 йил 1 мартдаги 33-сон маълумотномаси). Натижада худудларда кичик бизнес субъектларини кредитлаш борасидаги рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали микромолиявий хизматлар кўрсатиш ахборот дастурий таъминоти ҳамда банк ва мижоз ўртасидаги муносабатлар енгиллаштирилган қулай тизим йўлга қўйилган;
кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш ва уларни зарур ресурслар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплашнинг имтиёзли тартиби Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 10 сентябрдаги
03/14-03-10/10-4175-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорида инобатга олинган бўлиб, унга кўра Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим этиш белгиланган;
молия-кредит воситалари орқали иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган молиявий маблағларни (жумладан, инвестиция ссудалари бўйича қарзларни узайтириш) айланма маблағлар сифатида “тез пуллар”ни ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29-августдаги 526-сонли “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси 2021 йил 1 мартдаги 21-15541-сон маълумотномаси). Натижада карантин чораларидан зарар кўрган кичик бизнес субъектлари иқтисодий фаоллигини оширишга муваффақ бўлинди ва уларнинг худудларда турли йўналишлардаги янги хизмат турларини очилишига минтақа хусусиятларидан келиб чиқиб янги лойиҳаларга асосланган инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш кучайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish