Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафарова Нодира Ашуралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиққа тортишни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1227.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шарипов Фарход Гойибович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиққа тортишни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини 25 фоизгача пасайтириш орқали солиқ юкини тўғри тақсимлаш асосида норасмий сектордаги тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш таклиф этилган;
қатъий белгиланган солиқ ўрнига ихтиёрий равишда декларация топшириш орқали даромад солиғини тўлашни жорий этиш асосида фаолияти мавсумий хусусиятга эга якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ юкини пасайтириш таклиф этилган;
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолиятлари натижасида олинган даромадларини солиққа тортмаслик асосида бир миллиондан ортиқ аҳолининг расмий бандлигини таъминлаш таклиф этилган;
енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш фаолиятини якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш ва қатъий белгиланган тартибда солиққа тортиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиққа тортишни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини камайтириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сонли “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 29 июлдаги 06/04-02-01-32/1116-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида тадбиркорларга солиқ юкини тўғри тақсимлаш ва норасмий сектордаги тадбиркорлар фаолиятини қонунийлаштиришни рағбатлантиришга эришилган;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ тўлаш ўрнига ихтиёрий равишда декларация асосида даромад солиғини тўлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 29 июлдаги 06/04-02-01-32/1116-сон маълумотномаси).   Бунинг натижасида фаолияти мавсумий аҳамиятга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ юкини камайтириш ва норасмий сектордаги тадбиркорлар сонини қисқартиришга эришилган. 2021 йил 1 ярим йиллигида 1 113 нафар якка тартибдаги тадбиркор декларация асосида даромад солиғи тўлаши натижасида давлат бюджетига 509 млн.сўм солиқ ундирилишига эришилган;
ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадларини солиққа тортмаслик тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 29 июлдаги 06/04-02-01-32/1116-сон маълумотномаси).   Натижада, 2021 йил давомида 918 минг нафар ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти қонуний асосда йўлга қўйилган.
йўловчиларни автотранспорт воситаларида ташиш фаолиятини якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш ва белгиланган тартибда солиққа тортиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги ПҚ-5108-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 29 июлдаги 06/04-02-01-32/1116-сон маълумотномаси).  Натижада, 2021 йил 1 июль ҳолатига йўловчиларни автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 350 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиб, давлат бюджетига 52 млн.сўм солиқ тўлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish