Sayt test rejimida ishlamoqda

Казакбаева Дилрабо Джалаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек мумтоз адабиётида таржиъбанд ва таркиббанд жанрларининг такомили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil1335.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори, профессор; Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мумтоз адабиёти тарихида яратилган таржиъбанд ва таркиббанд жанрларига оид манбалар, ушбу жанрларнинг ХХ аср бошларига қадар тадрижи, шаклий ва мазмуний такомилини тарихийлик  ва замонавий адабиётшунослик талабларидан келиб чиқан ҳолда очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таржиъбанд ва таркиббандларнинг жанр хусусиятлари асосида уларнинг ирфоний, тасаввуфий ва риндона мавзулари, муаллиф ғояси, анъанавий образлар тизими аниқланиб, асар структурасида сюжет ва композициянинг мумтоз адабиёт тараққиётида Ҳофиз Хоразмий, Навоий ва Огаҳий ижодидаги ўрни ва мумтоз анъаналарнинг Увайсий ва Нодира асарларидаги роли очиб берилган;
ўзбек адабиёти тарихида муаллифи номаълум бўлган таржиъбанд Ҳофиз Хоразмий ижодига тегишли эканлиги асарнинг қўлёзма нусхаси ва мазмуни асосида исботланган;
Алишер Навоий таржиъбандларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, қофия, вазн ва бадиий санъатлар нуқтаи назаридан юксаклиги, тасаввуфий, диний-маърифий, ишқи мажозий ва ишқи ҳақиқий каби мавзулар доирасида шаклланганлиги далилланган;
Муҳаммадризо Огаҳий таржиъбандларининг образлар талқинидаги анъанавийлик, салафлари ижодидан самарали таъсирлангани ва асарлари ички структурасида шакл ва мазмуннинг мутаносиблиги ва асар ғояси билан уйғунлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ўзбек мумтоз адабиётида таржиъбанд ва таркиббанднинг тадқиқи бўйича эришилган илмий натижалардан:
таржиъбанд ва таркиббанд жанрларида Алишер Навоий ижоди юксак нуқтага эришилганлиги, XV-XIX асрлар шеъриятига кўрсатган таъсири,унинг мазкур жанрларда ёзилган асарларимазмуний мундарижаси, бадиий хусусиятлари ва мумтоз шеъриятда таркиббанд жанрининг мураккаб шакл ва мазмунга эга шеърий жанрлардан бири экани,қиёсий таҳлил тажрибаларидан келиб чиқиб, Увайсий ва Нодира асарлари маҳорат нуқтаи назаридан таҳлил этилганлиги, Огаҳий ижодий меросида таржиъбанднинг тутган ўрни ҳақидаги хулосалардан ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилаётган ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017-2020) фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 4 ноябрдаги  3/1255-3033-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳанинг Алишер Навоий, Увайсий, Нодира ва Огаҳий ижодига бағишланган қисмлари диссертантнинг илмий кузатувлари асосида батафсил маълумот беришга эришилган;
адабий тур ва жанрлар ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларининг мумтоз адабиётда акс этиши, Алишер Навоий ижодий меросида, хусусан, “Хазойин ул-маоний” девонлари таркибидаги таржиъбанд ва таркиббандларнинг поэтик жиҳатлари қорақалпоқ ва ўзбек мумтоз адабиёти вакиллари ижодига сезиларли таъсир ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва тарихи тадқиқи” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 13 августдаги 199/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фольклори ва адабиёти тарихида мумтоз шоирлар ижодида учрайдиган таржиъбанд ва таркиббанд жанрларига доир қарашлар кенгроқ ёритилган;
ўзбек халкининг бой адабий мероси, хусусан, ўзбек мумтоз адабиёти нафақат Шарқ мамлакатлари, балки умумтуркий адабиётда дунё халқлари  адабиётшунослигига  муносиб  ҳисса қўшиб келаётганлиги ва шу билан бирга жаҳон адабиётида Алишер Навоий ижодининг  алоҳида  ўринга  эга  эканлиги, шоир  ижодидаги миллий  ўзлик  ғоялари  ўзбек  халқи  илдизлари  билан узвий боғланганлиги халқимиз маънавий меросини юксалтириш борасидаги  илмий-амалий таклиф  ва хулосалари  Республика  Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 28 сентябрдаги 02/08-770-сон маълумотномаси). Натижада Марказнинг маънавий-маърифий ишларини ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир чора-тадбирлар дастури мукаммаллашган, миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганишда,Алишер Навоий, Муҳаммадризо Огаҳий, Увайсий, Нодира каби атоқли ижодкорлар асарларини ўрганиш тажрибаси тарғибот фаолиятига татбиқ этилган;
озарбойжон мумтоз адабиёти намояндалари Низомий, Насимий ижоди ҳамда озарбойжон адабиётшуносларининг билан ўзбек олимларининг таржиъбанд ва таркиббандга доир қарашларини қиёслаб кўрсатилган назарий хулосалардан Озарбойжон Миллий илмлар академияси Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг Озарбойжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари бўлимида “Қадим давр ва ўрта асрлар Озарбойжон адабиёти” мавзуидаги тадқиқотларда фойдаланилган (АМЕА Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институтининг 2021 йил 12 октябрдаги 02-242-сон маълумотномаси). Натижада Насимий ижодида таржиъбанд жанрини тадқиқ этишда, Алишер Навоийнинг “Хазойин ул-маоний” девонидаги жанрлар таркибини ўрганишда диссертациядаги қарашлар назарий асос сифатида ёрдам берган.
Алишер Навоий, Нодира, Огаҳий таржиъбандлари ва таркиббандлари поэтикасига доир кузатишлар, уларнинг мавзу кўлами ва бадиияти очиб берилган диссертантнинг таклиф ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тақдимот кўрсатувларининг сценарийларини ёзишда ва фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 21 сентябрдаги 01-40/1473-сон маълумотномаси). Натижада юқорида тилга олинган кўрсатувларнинг мавзу доираси кенгайган, уларнинг мазмуни илмий далиллар билан таъминланган ва Навоий, Огаҳий, Увайсий, Нодира ижодининг тарғиб қилинишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish