Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузметов Максуд Исмоиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яйлов ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари”, 03.00.13 – Тупроқшунослик, 06.01.10 – Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Qx138.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/27.02.2020.В.01.15 (Бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Юлдашов Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, професоор; Қурвонтаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, професоор; Набиева Гулчехра Мирэргашевна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларининг тупроқ унумдорлигини ва геоботаник ҳолатини аниқлаш орқали яйлов ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўз тупроқлар минтақасида тарқалган яйлов ерларининг унумдорлиги қиёсий баҳоланган, тупроқ склетлилиги, гипслашганлиги, шўрланиш ва шўртобланиш каби чегараловчи омиллар тупроқ унумдорлигига салбий таъсир этмаслиги асосланган;
яйлов тупроқларининг қатламлари қалинлиги ва хосса-хусусиятларига боғлиқ ҳолда суғориладиган ерлардаги каби экин турларини етиштириш, боғ-узумзор, ўрмон-мевали дарахтлар учун мақбул эканлиги исботланган;
сўнгги 40 йилда яйловда деградация жараёнлари кучайганлиги, чорва моллари емайдиган ўсимликлар улуши тоғ, тоғолди яйловларида 9-15% дан 15-25% гача, чўл яйловларида 10-15% дан 19-25% га кўпайганлиги асосланган;
тоғ, тоғолди ва чўл-яйловларида ўсимликлар ҳосилдорлиги ўртача 3,5 ц/га дан 2,8 ц/га га (-0,8 ц/га) камайганлиги, 1 та шартли мол боши сонига тўғри келадиган майдон улуши эса 20,6 гектардан 26,7 гектарга (+6,1) кўпайганлиги аниқланган;
Тошкент, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари тоғ ва тоғолди-яйловлари геоботаник жиҳатдан «ўрта», Бухоро вилояти чўл-яйловлари эса «паст» даражада баҳоланган;
атмосфера ёғинлари миқдори йилига 400 мм дан кўп тушадиган, тупроқ қатламлари мавжуд бўлган 2 млн 621 минг гектар яйлов ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, боғ-узумзор, ўрмон-мевали дарахтларни барпо этиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яйлов ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўзбекистоннинг табиий яйлов ва пичанзорларида геоботаник тадқиқотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланма»си ишлаб чиқилган ва республиканинг мавжуд 21,1 млн гектар яйловларида геоботаник тадқиқотларни ўтказиш учун амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 02-05-77-48-сон маълумотномаси). Натижада, республиканинг яйлов ерлари кадастрининг юритилиши, яйлов ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш ҳамда яйловлардан самарали фойдаланишда илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
Тадқиқот объектларининг тоғ, тоғолди яйловларининг 1:25 000 ҳамда чўл-яйловларининг 1:100 000 масштабли электрон рақамли «Геоботаник харита»ларини яратилган ва амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 02-05-77-48-сон маълумотномаси). Натижада, яйловларнинг аниқ ҳисобини юритиш, дегарадацияга учраган яйловлар майдонини аниқлаш, чорва молларини ротация усулида боқиш имконини берган, онлайн ер геопортали (yer.geoportal.uz)ни яратишда асос бўлиб хизмат қилган;
Янги такомилаштирилган 2 та ярим цилиндирли, жами 30 литр сув ҳажмга эга бўлган бир неча марта қўллашга мўлжалланган «Сув йиғиш қурилмаси» ишлаб чиқилган ва Жиззах вилояти Зомин, Сурхондарё вилояти Шеробод туманларидаги тоғ, тоғолди яйлов ерларида ҳамда Бухоро вилояти Вобкент ва Бухоро туманлари чўл яйлов ерларида ташкил этилган пилот майдончаларда тажриба синовдан ўтказилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 02/022-3058-сон маълумотномаси). Натижада, табиий атмосфера ёғинлари сувларини йиғиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, боғ-узумзор, ўрмон-мевали дарахтларни сув билан таъминлаш имконини берган;
«Yer axborot tizimi «YАТ» portali» очиқ портал дастури яратилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 02/022-3058-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу очиқ порталда ҳужжатлар тизимини рақамлаштиришга эришилган ва шаффоф механизм яратилган, жумладан, республиканинг вилоят, туман, МФЙ, массив кесимида ердан фойдаланувчилар ва уларнинг контур чегараларини белгилаш, тупроқ сифати, қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши, яйловлар геоботаникаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва ундан очиқ фойдаланишга имкон берган;
«Қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалиги экин ерларини норматив қийматини аниқлаш» дастури ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 02/022-3058-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дастурий таъминот ер ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган тезкор маълумотлар тақдим этишда қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалиги экин ерларини норматив қийматини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish