Sayt test rejimida ishlamoqda

Уразова Раъно Ташпулатовнанинг

фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зардуштийликда маъбудаларнинг функциялари ва ижтимоий-тарихий моҳияти», 07.00.04–Диншунослик (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tar81.

Илмий раҳбар: Исҳоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ислом университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ислом университети, DSc.27.06.2017.Tar/F/Fil.14.01.

Расмий оппонентлар:Сулаймонов Рустам Ҳамидович, тарих фанлари доктори; Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: зардуштийлик диний дунёқараш тизимида маъбудаларнинг функциялари ва ижтимоий-тарихий моҳиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

зардуштийликда ибтидоий мифологик образлар маъбудалар сифатида эътиқод объектларига айланиши ижтимоий-тарихий жараён ҳосиласи экани,  маъбудаларга юкланган вазифаларнинг тарихий, ижтимоий, диний-ахлоқий талқинлари ягона ўзаро боғлиқлиги асосланган;

зардуштийлик дини реал тарихий-ижтимоий муносабатларнинг диний тафаккур орқали қайта ишланиши, расм-русумлар, маросимлар кўринишида талқин қилиниши аниқланган;

зардуштийликнинг бош худоси Мазда бўлгани ҳолда бошқа маъбудлар (язадлар)га ҳам эътиқод анъанаси сақлангани масаласида янгича талқин этилган. Яъни Аҳура Мазда барча язадларни ўзи яратган, эътиқод улар орқали яратганнинг ўзига қаратилгани асослаб берилган;

Ардви Сура, Аши, Чисти, Даена кабилар мисолида маъбудаларнинг вазифалари зардуштий жамоаларининг кундалик ҳаёти билан, одамларнинг орзу-умидлари билан нақадар яқинлиги кўрсатиб берилиб, зардуштийликни бир ҳовуч олий зодагонларнинг тор диний жамоаларигагина эмас, балки кенг оммага қаратилгани исботланган;

зардуштийликнинг ижтимоий моҳиятини аниқлашда баъзи маъбудаларнинг функцияларидаги ўхшаш қирралари алоҳида ўрганилиб, зардуштийликка қадар улар турли уруғ ва қабилаларга мансуб бўлгани, кейинчалик этник консолидациялашув жараёнида функцияларда қоришувлик рўй бергани аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Зардуштийликда маъбудаларнинг функциялари ва ижтимоий-тарихий моҳиятини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:

зардуштийликнинг ижобий ҳислатларга эга маъбуд ва маъбудалари  функцияларига кўра ижтимоий асосларга эгалиги бўйича олинган илмий натижалардан ИДТ-1А-1-92 рақамли «Авестонинг тизимли тадқиқотлари ва зардуштийлик хрестоматиясини тайёрлаш ва нашр этиш» номли илмий лойиҳанинг «Марказий Осиё фалсафий тафаккурида  «Авесто»нинг ўрни» номли тўпламида «Авесто»да аёл жинсига мансуб маъбудаларнинг функционал таҳлили» ва «Зардуштийликда илоҳий маъбудалар тизими» мавзуларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил  6 октябрдаги 89-03-2242-сон маълумотномаси). Авесто асосидаги ушбу тадқиқот натижалари Марказий Осиё ва Ўрта Шарқда қадимий динларни, зардуштийликнинг шаклланиши ва минтақа халқлари маънавиятини янги босқичга кўтариш тарихини илмий асослашга  хизмат қилган;

маъбудаларга юклатилган вазифалар, уларнинг ижтимоий ҳаёт амалиётида тутган ўрни ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг  «Бронза даври», «Илк темир даври» номли экспозиция бўлимларини шарҳлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 10 октябрдаги 3/1255-2017-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари музей экспонатлари қаторидан жой олган тош, сопол, бронзадан ясалган аёл маъбуда ҳайкалларига изоҳлар тузишга хизмат қилган;

тадқиқотнинг Авесто ва зардуштийлик диний тизимидан ўрин олган маъбудалар ҳамда уларга юклатилган вазифалар ва ижтимоий-тарихий моҳиятига бағишланган таҳлилий илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Madaniyat va ma’rifat» каналининг «Мозийга саёҳат» кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Madaniyat va ma’rifat» телеканали давлат унитар корхонасининг 2017 йил 6 октябрдаги 01-16/740-сон маълумотномаси).  Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда илк давлатчилик асосларини вужудга келиши, илк ибтидоий эътиқодлардан диний тизимга ўтилиши жараёнларининг ғоявий асосларини ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish