Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Ахтам Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўп қатламли мураккаб тўқималарнинг шаклланиш жараёнини математик моделлаштириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2019.2.PhD/Т1171.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Улуғбек Тўланбаевич, техника фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология иститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Маматов Алишер Зунунович, техника фанлари доктори, профессор; Эркинов Зокиржон Эркинбой ўғли, PhD, доцент    
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп қатламли мураккаб тўқималарнинг математик моделларини олиш орқали тўқима юза зичлиги, киришиши, нам шимиши каби хосса кўрсаткичларини башоратлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп қатламли тўқимани юмшоқлик, гидрофиллик ва узиш кучини баҳолаш учун ипнинг чизиқли зичлиги, тола таркиби ва тўқиманинг юза зичлигини ҳисобга олиб математик модел олинган;
тукли тўқимани ишлаб чиқаришда ип узунлиги ва ипларни эгилишдаги қисқариш миқдорини ҳисоблаш орқали таннархни аниқлаш математик модели ишлаб чиқилган;
кўп қатламли тўқимада 1 см2 юзадаги тук ипларининг узунлиги ҳамда баландлигини тўқиманинг хоссалари: ҳаво ўтказувчанлиги, намликни ютиш вақти ҳамда намлик даражасини баҳолаш учун дастур яратилган;
тўқиманинг хосса кўрсаткичларини ўзаро бир бири билан боғлиқ омилларини корреляцион таҳлил қилиш асосида зичлиги, гилрофиллиги, юза зичлиги, юмшоқлиги, ипларнинг йўғонлиги ва тук баландлигини математик моделлари қурилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачиликда тукли тўқима матоларини хоссаларини ип хоссалари билан боғлиқлигининг математик моделини ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир меъзон бўйича максимал ва минимал қийматларга эришувчи объектив усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
кўп қатламли мураккаб тўқималарнинг шаклланиш жараёни Наманган вилоятидаги «Barkas Textile» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 26 августдаги №03/14-2515-сон маълумотномаси). Натижада арқоқ ипининг технологик хоссасини меъёрлаш орқали сочиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги энини киришиши, чиқинди ва хомашё сарфини камайтиришга эришилган;
янги турдаги сочиқ маҳсулотларини Наманган вилоятидаги «Наманган пахта текс» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 26 августдаги №03/14-2515-сон маълумотномаси). Натижада арқоқ ипини толавий таркибини ўзгартириш орқали тўқимани киришиши ва хомашё сарфини камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish